Бош саҳифа / Янгиликлар / Қўрғонтепада белбоғли кураш бўйича республика очиқ турнири бўлиб ўтди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Қўрғонтепада белбоғли кураш бўйича республика очиқ турнири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси белбоғли кураш федерацияси ҳамда Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ҳамкорлигида маданият ва истироҳат боғининг кураш майдонида белбоғли кураш бўйича 73, 83 ва 90 дан юқори бўлган вазнларда республика очиқ турнири бўлиб ўтди. Ушбу турнирда республикамизнинг барча вилоятларидан шунингдек, қўшни Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатларидан ҳам номдор курашчилар иштирок этдилар. 

Мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларига 4 та от, 4 та қўй, 42 та гилам, 5 та кир юриш машинаси, 36 та сервислар каби қимматбаҳо совғалар топширилди. Қўрғонтепалик халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган 12 нафар спортчиларга эса алоҳида ҳурмат кўрсатилди, телевизор, гилам ва электр жиҳозлари топширилди.







Турнирда Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба Тошкент шаҳрида ММА ассоциацияси томонидан ўтказилган аралаш жангда 70.3 килограм вазн тоифасида ғолиб бўлган Андижонлик Ахлиддин Мирзадавлатовнинг онасига вилоят ҳокими миннатдорчилик билдириб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Шунингдек, вилоят раҳбари мусобақада ғолиб бўлган учала курашчиларни ҳам “SPARK” автомобили билан тақдирланишини эълон қилди.

Вилоятимизнинг барча туманлари, водийнинг барча вилоятларидан келган муҳлисларнинг кайфиятлари ҳаво совуқ бўлишига қарамай аъло. Очиқ турнирда ғолиб бўлган барча спортчиларни бугунги спорт байрами билан табриклаймиз, омад ҳамиша ёр бўлсин юртимизнинг мард ўғлонлари!









Андижон вилоят ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ





Киритилган вақти: 24/11/2019 19:03 Кўрилганлиги: 186
 
Жами мурожаатлар: 1362 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (20%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 99
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг