Бош саҳифа / Янгиликлар / “Ёшлар- келажагимиз” давлат дастури бўйича 90 млрд. 546 млн сўм маблағ ажратилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

“Ёшлар- келажагимиз” давлат дастури бўйича 90 млрд. 546 млн сўм маблағ ажратилди

Маълумки, Муҳтарам Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг асосий меъзонларидан бири сифатида, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига оладиган, баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш этиб белгиланган.

Шу боис, шахсан Шавкат Миромонович ташаббуслари билан ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббуслари, ғоялари, стартаплари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Ёшлар- келажагимиз” давлат дастури тизими йўлга қўйилди.




Мазкур Дастурга асосан, ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган, 30 ёшгача бўлган ёшларга тижорат банклари томонидан 5 йил муддатга, 7 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган.

Дастур доирасида 2018 йил давомида, вилоятимиздаги 297 нафар ёш тадбиркорларга тижорат банклари томонидан жами 36.7 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳисобига, 297 та янги тадбиркорлик субъекти фаолияти йўлга қўйилиб, 1754 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Бу эса ўз навбатида вилоятимизнинг иқтисодий салоҳиятининг янада юксалиши, қўшимча ишчи ўринларининг яратилиши, солиқ тушумларининг кўпайишига олиб келади.

Энг муҳими, халқимизни бугунги кундан рози бўлиб яшаши, келажакни эртадан эмас балки бугундан ҳис қилиш имкониятини яратмоқда. 

Жорий йилда ҳам “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида, ўз тадбиркорлигини йўлга қўймоқчи бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, бу борада вилоятимизда бир қатор ишлар амалга оширилди. 




Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида, 5 та фаолият тури бўйича, вилоятимизда истиқомат қилаётган 1 292 нафар ёш тадбиркорларга 221 млрд. 856 млн. сўм ажратилиши режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар, тижорат банклари томонидан  158 нафар ёш тадбиркорларга жами 29 млрд. 718 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.

Натижада 142 та лойиҳалар фойдаланишга топширилиб, жами 716 та янги иш ўринлари яратилди. Бу эса белгиланган режанинг 13.5%ини ташкил этади.




Муҳтарам Президентимизнинг ушбу соҳага бўлган эътибори натижасида яна қўшимча Андижон вилоятига 90 млрд. 546 млн сўм маблағ ажратилди.

Ушбу маблағлар “Агробанк”, “Микрокредитбанк” ҳамда “Халқбанк”лари орқали ёш тадбиркорларга ажратилиши белгиланиб, 383 та лойиҳалар орқали 2 735 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Мазкур маблағларни олиш учун ёш тадбиркорлар рўйхати шакллантирилган ва йиғилишимизда уларнинг барчаси иштирок этмоқда.








Андижон вилоят ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ





Киритилган вақти: 24/11/2019 18:02 Кўрилганлиги: 230
 
Жами мурожаатлар: 1362 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (20%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 99
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг