Бош саҳифа / Янгиликлар / Байрамнинг кульминация нуқтаси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Байрамнинг кульминация нуқтаси

Мамлакатимизда илк бор нишонланган “Ёшлар куни” тадбирлари Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманларида кўтаринки руҳда ташкил қилинди. Ниҳоят байрамнинг кульминация нуқтаси етиб келди.

30 июнь, шанба. Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” уйингоҳи. Қарийиб 20 минг тамошабинни бағрига сиғдира оладиган стадион байрамона безатилган. Ёшариш, янгиланиш рамзига ҳамоҳанг яшил майдоннинг марказига саҳна ўрнатилган. Унинг ортида улкан монитор жойлашган. Трибуналар вилоятимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган фаол ёшлар билан тобора гавжум бўлиб бормоқда.

Ниҳоят, оқшом оғушида “Ниҳол” давлат мукофоти совриндорлари Гулмира Абдулахатова, Моҳларой Бўтаева, Рахшона Қўзиевалар томонидан “Ёшлар фестивали”нинг илк тароналари янгради...


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ёшлар куни муносабати билан байрам табригини ўқиб эшиттириш учун сўз Андижон вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ш.Абдураҳмоновга берилди.

Давлат раҳбарининг самимиятга бой табриги фестиваль иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди. Унда ўтган бир йил мобайнида мамлакатимиз ёшларининг яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, турли халқаро кўрик-танлов ва мусобақаларда қўлга киритган ютуқлари ёшларга оид давлат сиёсатининг меваси эканлиги билдирилди. Шунингдек, куни кеча “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури тўғрисида”ги фармон қабул қилинганлиги, дастурда ёшларга бир қатор вазифалар белгилаб берилганлиги қайд этилди. Табрик сўнггида Президент Ўзбекистон ёшларига юксак ишонч билдираётганлиги яна бир бор таъкидланди.

Давлат мадҳияси янгради. Вилоят ҳокими сана арафасида ўтказилган бир қатор танловларда ғолиб бўлганлар ҳамда вилоят ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётида муваффақиятларга эришган бир гуруҳ ёшларга ташакурнома ва эсдалик воқғаларни топширди.



Охирги ўзгариш: 02/07/2018 12:55 Кўрилганлиги: 3302
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 140
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг