Бош саҳифа / Янгиликлар / Балиқчи тумани ҳокими Ж.Абдурайимовнинг тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш юзасидан тадбиркорларга МУРОЖААТИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Балиқчи тумани ҳокими Ж.Абдурайимовнинг тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш юзасидан тадбиркорларга МУРОЖААТИ

Ассалому- алайкум азиз хамюртлар!

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан. Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сўзлари билан айтганда, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.

 Муҳтарам Президентимиз раислигида 7 ноябрь куни ўтказилган видео селектор йиғилишида “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Туманда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш борасида аниқ тадбирларни кўрмоқдамиз.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан масъул идоралар ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг “дардини эшитиб”, муаммоларини ҳал этиш бўйича янги тизим ўрнатиб бердилар, шунга асосан ҳар ҳафтанинг  Душанба, Сешанба ва Чоршанба кунлари     “Тадбиркорлик куни” деб эълон қилинди.

Ушбу “Тадбиркорлик куни” да Балиқчи туманидаги  176 нафар тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалардаги мавжуд муаммолари бўйича мурожаатлар ўрганилиб, шундан 169 та масалалари ҳал этилди, бироқ, 7 та тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммолари амалдаги қонунчиликка тўғри келмаганлиги учун рад этилди. 

Тумандаги “Мега инвест барака строй” МЧЖ томонидан асфалть ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ер майдони ажратилиб, туман хокимининг  ҳамда вилоят хокимининг қарорлари чиқариб берилди.

Тадбиркор Мухиддинов Шохжахон томонидан тиркотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойихаси учун кредит маблағлари олинишида ёрдам кўрсатилиб, тадбиркорга 250.0 млн сўм кредит маблағи ажаратилиб берилди.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Республика вазирлик ва вилоят билан биргаликда туманимизда  2019 - 2020 йилларда умумий қиймати 1 трлн. 133 млрд. сўмлик  инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 50 та янги лойиҳалар Дастурини ишлаб чиққанмиз.

Ўтган даври мобайнида олиб борилган тадбирлар натижасида                                       170 млрд. сўм миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига  27 та лойиҳалар ишга туширилишига эришдик. 

Туманидаги Мумтоз МФЙ ҳудудида “Тожмахал хакан савдо” ҳусусий корхонаси томонидан текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш комплекси ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 2,5 млрд.сўм инвестициялар ўзлаштирилди ва 150 та янги иш ўринлари яратилди.

Ўлмас МФЙ ҳудудида жойлашган “Араббой спорт ривожи” МЧЖ томонидан спорт бюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш хисобига 2.0 млрд сўм инвестициялар ўзлаштирилиб, 100 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Туманда Савдо ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш максадида                   “Хамкор маркет” МЧЖ томонидан 1.0 млрд сўм инвестийия ўзлаштирилиб,
10 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Шу ўринда 2019 йил якунига қадар яна 963 млрд. сўмлик 31 та лойиҳаларни инвестор хамкорларимиз билан бирга ишга туширишни олдимизга мақсад қилиб олганмиз. 

Яна бир муҳим масала, туманимизда Жасорат МФЙ худудида  кичик саноат зона ташкил этганмиз.

Бу ерда ҳозирда 14 та тадбиркорлар томонидан умумий қиймати  6 млрд. 530 млн. сўмлик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Хозирда тадбиркорлар томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Азиз ҳамюртлар, хурматли тадбиркорлар!

Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан ўтган йилдан бошлаб тумандаги бўш ер майдонлари “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилди. 

Хусусан, шу кунгача ташаббускор 25 нафар фуқаролар
аукцион орқали 1.1 гектар бўш ер майдонларини сотиб олдилар.

Мазкур аукционда яна 43 та (0.8 га) ер майдонлари хам сотилиш арафасида.   

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар бир ташаббускор ушбу дастур орқали ўзига маъқул бўш ер майдонларини бемалол сотиб олишлари мумкин.

Туманимизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бино - иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб бериш бўйича аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Ўтказилган хатловлар натижасида 280 та  бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектларни аниқладик ва ушбу объектларнинг 181 тасига самарасиз фойдаланилаётгани сабабли таъсирчан солиқ механизми қўлланилди.

Шу билан бирга, 84 та бўш турган объектлар фаолиятини тиклаш юзасидан объект мулкдорлари томонидан истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилиб бунинг натижасида 111,4 млрд.сўм миқдорида инвестициялар жалб қилиниши келишиб олинди.

Қадрли дўстлар!

Туманда деҳқончилик қилиш имкони бор қисмига сув таъминотини яхшилаш ҳисобига чорвачилик, Балиқчилик ҳамда паррандачиликни  ривожлантириш мумкин.

Масалан, айрим ҳудудларда қуйидаги йўналишлар бўйича қишлоқ хўжалиги лойиҳаларни амалга ошириш имкони мавжуд:

Балиқчиликни, чорвачиликни ривожлантириш бўйича тумандаги Қорадарё, Катта Андижон канали кесиб ўтган сизот сув яқин жойлашган ер майдонларида балиқ етиштириш фермер хўжаликларини ташкил этиш мумкин.

“Жасорат” МФЙ ҳудудида  “Сохиб кори барака” ҳусусий агрокорхонаси томонидан 342 млн сўм маблағ хисобига 2.0 гектар ер майдонида балиқчилик ташкил этилиб, 8 нафар янги иш ўринлари яратилди.

“Обод аролхон кўли” фермер хўжаликлари томонидан 175.0 млн. сўм хисобига балиқчилик ташкил этилиб, 3 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Аролхон массивидаги “Аролхонлик Мирабдулла чорваси” фермер хўжалиги томонидан 3.4 млрд сўм банк кредити, 750 млн сўм ўз маблағи хисобидан Австрия давлатидан 160 бош нассили қорамоллар олиб келиниб,  12  нафар янги иш ўринлари яратилди.

Балиқчи туманида сабзавотчилик фермер хўжаликларининг ер майдонларининг 50 фоизига иссиқхоналар ташкил этиш керак. Натижада очиқ майдонларга нисбатан икки баробар кўп ҳосил олинади.  

Шулар қаторида, паррандачиликни ривожлантириш бўйича Балиқчи туманда жами парандалар сони 1 млн. бошни ташкил этади.

Шундан аҳоли ҳонадаларида 561 минг ва фермер хўжаликларда 440 минг бош парранда  яъни 44 фоизи фермер хўжаликларда парвариш қилинмоқда.

2018 йилда туманда жами  35 млн. дона тухум етиштирилди.

Аҳолини парранда маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида туманда қўшимча парандачилик хўжаликларини ташкил этиш зарур. 

Азиз хамюртлар!

 Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз туб ўзгартиришлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги ишларимиз самарасини янада ошириш мақсадида тадбиркорлар учун қулай имтиёзлар яратилмоқда.

Жумладан, Тўғридан - тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналаридаги инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловни тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиёзлари берилган.

Бу борада ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилда тасдиқланган дастурга асосан 7 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лойиҳалар асосида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш белгиланган эди.

Ушбу хўжалик юритувчи субъектлар  томонидан томонидан 16,6 млн.  АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишига эришилди.

“Скортон Текстил” МЧЖ томонидан бўш  турган бино-иншоотлар негизида икки эшимли калава-ип ишлаб чиқариш лойихасини ташкил қилиш мақсадида 13,6 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди.

            “Магна спорт” МЧЖ томонидан спорт буюмлари ишлаб чиқариш лойихасини ташкил қилиш мақсадида 175 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди.

 “Миг форфор” МЧЖ томонидан чинни буюмлар ишлаб чиқариш лойихасини ташкил қилиш мақсадида 900 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Яна шуни айтиш керакки, Мухтарам Президентимизнинг шахсан топшириқлари билан тижорат банклари тизимида тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир нечта имтиёзлар яратилди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари тижорат банкларида банк ҳисоб рақамларини очишда ҳеч қандай банк хизмати ундирилмайди ва хисоб рақамни электрон шаклда (яни банкга бормасдан) очиш имконияти яратилган.

Эндиликда тадбиркорларга мутасадди тижорат банклари томонидан 3 йил муддатгача 6 ой имтиёзли даврь билан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида (16 фоиз) кредит маблағлари ажратилади.

Бунда энг кам иш хақининг 150 баробаригача бўлган миқдорда гаров таъминотисиз, яни сектор раҳбарининг хулосасига асосан кредит олиш мумкинлиги белгиланди.

Қадрли ҳамюртлар ва ҳурматли тадбиркорлар!

Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур тушуниб, англаб олишимиш керак: бу гап халқимиз, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги, жондан азиз болаларимизнинг бахти ва камоли йўлида билим ва тажрибамизни ва садоқатимизни сафарбар этишимиз керак.  

Биз ўзимизни ўзимиз алдамасак, халол-пок бўлиб мехнат қилсак, кўзланган барча марраларимизга албатта етамиз.

Бу борада мен аввало олжаноб халқимизнинг мустахкам иродаси ва бунёдкорлик салоҳиятига ишонаман.

Эзгу мақсадларимизга эришиш йўлида барчангизга куч-ғайрат, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фаровонлик тилайман.

Ҳамиша юртимиз тинч, Юртбошимиз омон бўлсин!

Балиқчи тумани хокими Ж.Абдурайимов

Балиқчи туманида тадбиркорлик фаолияти бўйича таклиф ва мурожатларингизни доимий иш фаолиятида бўлувчи куйидаги телефон ракамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Туман хокими қабулхонаси 74 323-22-11

Туман хокимининг биринчи ўринбосари  А.Мамадалиев  93-419-88-14

Туман хокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари  Б.Умаров 98-210-20-08

 

 

 


Киритилган вақти: 22/11/2019 16:46 Кўрилганлиги: 2567
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 181
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг