Бош саҳифа / Янгиликлар / БЕШ ТАШАББУС БИЛАН КЕЛАЖАК САРИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

БЕШ ТАШАББУС БИЛАН КЕЛАЖАК САРИ

Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида “Беш ташаббус билан келажак сари” шиори остидаги гала-концерт бўлиб ўтди.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан йўллаган байрам табригини байрам тантаналарида жам бўлган беш мингдан ортиқ ёшларга Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ўқиб берди.







 Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилда иккинчи маротаба ўтказилаётган мазкур тадбирга вилоятимиздаги таълим муассасаларининг фаол, изланувчан ва ташаббускор ёшлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари таклиф қилинди. Гала-концерт давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28 июндаги қарорига асосан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган андижонлик икки нафар йигитларга мукофотлар тантанали равишда топширилди.Қарорга асосан, мукофотга Андижон шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими ҳарбийлаштирилган қисм бошлиғининг ўринбосари Позилов Дилхушбек Орифжон ўғли, Андижон машинасозлик институти лаборанти Умаров Ойбек Тулкунжановичлар лойиқ кўрилди. Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга байрам табриги ўқиб эшиттирилганидан сўнг совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилди.

Шунингдек, байрам тантаналари давомида “Ёшлар куни” муносабати билан андижонлик 16 нафар йигит-қизлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ушбу ёшлар мамлакатимиз Президенти томонидан ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича илгари сурилган 5 та ижобий ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишларда фаол иштироки учун эътирофга сазовор бўлдилар. Тадбир давомида 60 млн. сўмликдан 5 ижобий ташаббусни амалга оширишда намунали этиб танлаб олинган Андижон шаҳри учун китоб ва Шаҳрихон туманидаги мактаблар учун Мусиқа асбоблари ҳамда Асака ёшлари учун учун Спорт карвонлари тантанали равишда топширилди.

 

Вилоят ҳокимлиги Матубуот хизмати



Киритилган вақти: 30/06/2019 16:22 Кўрилганлиги: 3039
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 96
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг