Бош саҳифа / Янгиликлар / Биринчи Президентимиз хотираси доимо қалбимизда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Биринчи Президентимиз хотираси доимо қалбимизда

Инсон оламдан ўтса-да ҳаётлигида фидойилиги, эзгу ишлари, ибратли амаллари билан қалбларда мангу яшайди, ардоқланади. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳам халқимиз кўнглида, хотирасида. Андижон шаҳридаги «Тошкент премиум» мажмуасида Биринчи Президентимизнинг хотирасига бағишланган маросимда ҳам бу яққол намоён бўлди.






Иштирокчилар муҳташам зал тўрида оқ атиргуллар билан безанган Ислом Абдуғаниевич Каримов портрети қаршисида бош эгиб, бир дам сукут сақлаб, ҳурмат бажо келтирдилар. Тўкин дастурхон атрофида жамулжам бўлдилар.

Миллий мунгли мусиқа жудолик жарангидек кўнгилларни хазин этади. Монитордаги суратлар Ислом Каримовнинг умри ва фаолияти ҳақида сўзлайди. Ўзбекистоннинг турли гўшаларида меҳнат фахрийлари, ёшлар, ишчию зиёлилар, ўқувчилару спортчилар, ҳарбий аскарлар даврасидаги учрашувларда Биринчи Президентимизнинг очиқ чеҳрасида меҳрибонлик, ғамхўрлик балқиб турибди.

Ислом Каримов Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси сифатида тарих солномаларига битилди. Ўзбекистоннинг ривожланиши, ободлиги. турмушимиз фаровонлиги учун амалга оширган ишларининг кўлами кенг. +исқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган давлатга айлантирди. Ватанимиз мустақиллиги, эл-юрт равнақи йўлидаги буюк хизматлари билан жаҳон миқёсида ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор давлат арбоби, зукко сиёсатчи сифатида танилди.

Халқимиз қалбидан жой олган Биринчи Президентимизнинг хотираси абадийлаштирилди.

– Корхонамизга Ислом Каримов номи берилганидан жуда хурсандмиз, – дейди «GM-Uzbekistan» ёпиқ акциядорлик жамияти технологи, Ўзбекистон +аҳрамони Ҳасанбой +осимов. – Бу мамлакатимизда автомобилсозликни ташаббускори, асосчиси бўлган Биринчи Президентимизга бўлган ҳурмат тимсолидир.

Бу Биринчи Президентимиз Андижонни обод, янгиланиши учун ҳам ғамхўрлик кўрсатганини кўпчилик доимо эслайди. Фидойилигидан кўпчилик фахрланади. Ислом Абдуғаниевич Каримовни «Сиз доимо қалбимиздасиз» деб ёд этади. Ушбу маросимда ҳам буюк Йўлбошчи хотирасига қуръон тиловат қилинди.



Киритилган вақти: 27/07/2017 09:37 Кўрилганлиги: 4101
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 86
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг