Бош саҳифа / Янгиликлар / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ҳаммамизга маълумки, 2019 йилнинг 22 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди.

Мазкур сайловларнинг ўзига хослиги шундаки, ушбу сайловлар биринчи бор муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ ҳолда, юқори савиядаги уюшқоқлик, шаффофлик билан ўтказилди. 

Шунингдек, жорий йил сайловларида илк бор 5 та сиёсий партиядан кўрсатилган номзодлар Халқ депутатлри вилоят кенгаши депутатлиги учун 60 та сайлов округида тенг шароит ва имкониятларда соғлом рақобат олиб бордилар.




Бугун барча сиёсий партиялардан Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Одил Олимович Солиев иштирок этди. Сессия тартибига кўра, аввало сессия раиси ва котиби сайлаб олиниб, кун тартиби келишиб олинди.

Дастлаб, Андижон вилоят сайлов комиссияси раиси Ф.Бузруковнинг 2019 йил 22 декабр куни халқ депутатлари вилоят кенгашига бўлиб ўтган сайлов натижалари бўйича ахбороти тингланди.

Сайлов якунлари бўйича жами 60 нафар депутат сайланиб, уларнинг 28 нафари Ўзбекистон Либерал демократик Партиясидан, 8 нафари “Миллий тикланиш” демократик партияси, 4 нафари “Адолат” социал демократик партияси, 15 нафари Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда 5 нафари Ўзбекистон Экологик партияси  томонидан кўрсатилган номзодлардан сайланганликлари маълум қилинди. Сайланган депутатларнинг 19 нафари ёки 32 фоизини хотин-қизлар ташкил қилгани айтиб ўтилди.




Регламентга кўра, сессияда Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатга олингани ҳақида Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Шунингдек, йиғилишда “Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди. Бу борада тасдиқланган қарорга мувофиқ, Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 8 та доимий комиссиялари тузилди.



Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Андижон вилояти ҳокими лавозимига тавсия этилган Шуҳратбек Қўшақбаевич Абдураҳмановнинг номзодини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси маслаҳат кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш тўғрисидаги Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг қарорлари қабул қилинди ва бир овоздан якдиллик билан, 2020 йилнинг 13 январ санаси соат 12:20 да Шуҳратбек Қўшақбаевич Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокими этиб, қайтадан сайланди.








ФОТОГАЛЕРЕЯ:





















Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Киритилган вақти: 13/01/2020 13:48 Кўрилганлиги: 4782
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 108
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг