Бош саҳифа / Янгиликлар / Булоқбоши тумани ҳокимининг телевиденияда “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга М У Р О Ж А А Т Н О М А С И
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Булоқбоши тумани ҳокимининг телевиденияда “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга М У Р О Ж А А Т Н О М А С И

Ассалому алайкум азиз Булоқбошиликлар!

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видео селектор йиғилишида “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғояни илгари суриб, ушбу йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.

Туманда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш борасида аниқ тадбирларни кўрмоқдамиз.

Ҳурматли Юртбошимиз томонидан масъул идоралар ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг “дардини эшитиб”, муаммоларини ҳал этиш бўйича янги тизим ўрнатиб бердилар, шунга асосан ҳар ҳафтанинг  Душанба, Сешанба ва Чоршанба кунлари “тадбиркорлик куни” деб эълон қилинди.

Ушбу “Тадбиркорлик куни” да 134 нафар тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалардаги мавжуд муаммолари бўйича мурожаатлар ўрганилиб, шундан 125 та масалалари ҳал этилди, бироқ, 9 та тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммолари амалдаги қонунчиликка тўғри келмаганлиги учун рад этилди. 

Мисол учун: Туманидаги "НЕКТАР АГРО" МЧЖ томонидан гидропоника усулида иссиқхона ташкил этиш учун туман захирасидан 2,5 га ер майдони ажратиб берилди ва ушбу лойиҳани амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан 2,4 млн.долл. маблағ ўзлаштирилди.

Туманидаги Сарвонтепа МФЙ худудида "Найман мел" МЧЖга “Кимёвий чўктирилга мель” ишлаб чиқариш лойихаси кенгайтириш учун “Халкорбанк” вилоят филиалидан томонидан хорижий кредит линияси хисобидан 1,3 млн.долл кредит маблағлари ажратилди.

Бозорбоши МФЙ худудида "RULF FARBEN" МЧЖ ҚКга Бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун жами
8,9 млрд.сўм шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестор маблағлари томонидан 900 минг.долл сарфланиб, йил якуни билан ахолига арзон ва сифатли махсулотлар етказиб берилиши бошланади.

 

Учтепа МФЙ худудида "Мехригиё" МЧЖга Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун АТ “Халқ банк” туман филиалидан томонидан 250 млн.сўм кредит маблағлари ажратиб берилди, натижада Аҳолига фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, тумандаги 18 та янги ташкил этилаётган йирик лойиха объектларига белгиланган имтиёзли кредит маблағлари ажартилиб, 227 нафар янги иш ўринлари яратилиб, туман ахолисига хизмат кўрсатиш ишлари бошланди.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Вилоят хокимлиги ва идора ташкилотлар билан биргаликда туманимизда 2019 - 2020 йилларда умумий қиймати 2 трлн 568 млрд.сўмлик инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига
67 та янги лойиҳалар Дастурини ишлаб чиққанмиз.

Ўтган 10 ой мобайнида олиб борилган тадбирлар натижасида 35,0 млрд.сўм миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 35 та лойиҳалар ишга туширилишига эришдик. Натижа 335 нафар янги иш ўринлари яратилди.


Мисол учун: туманидаги "Муроджон равнақи" МЧЖ ҳусусий корхонаси томонидан ахолига маиший хизмат кўрсатиш маркази ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 2,5 млрд.сўм инвестициялар ўзлаштирилди ва 16 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳамда, "BAHOR LUCKY TRADE" МЧЖ томонидан янги 1500 тонна “Замонавий музлатгич омборхона” ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 5,0 млрд. сўм инвестициялар ўзлаштирилди ва
12 та янги иш ўринлари яратилди.


Шу ўринда 2019 йил якунига қадар яна 53,4 млрд. сўмлик 12 та лойиҳаларни инвестор хамкорларимиз билан бирга ишга туширишни олдимиз мақсад қилиб олганмиз. 

Яна бир муҳим масала, Туманда 1 та кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиққанмиз. Бу саноат зонада 10 та тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқилган умумий қиймати 13,7 млрд. сўмлик инвестиция лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз.

Шунингдек, янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун туман хокимининг 2019 йил 26 апрел кунги №391-Қ сонли карори асосан 2,0 гектар ер майдони ажратилган. 

 

Азиз тумандошлар!

Шу ўринда бир муаммога тўхталиб ўтсам, хабарингиз бор туманимиз ҳудуд жихатдан бошқа туманлардан кўра анча кичик, лекин аҳолимиз сони кўп. Шунинг учун туманимиз тадбиркорлари ер олиш муаммосига жуда кўп дуч келмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан ўтган йилдан бошлаб тумандаги бўш ер майдонлари “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилди. 

Хусусан, шу кунгача ташаббускор 23 нафар фуқаролар
аукцион орқали 0,5844 гектар бўш ер майдонларини сотиб олдилар. Мазкур аукционда яна 27 та (0,3570 га) ер майдонлари хам сотилиш арафасида.   

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар бир ташаббускор ушбу дастур орқали ўзига маъқул бўш ер майдонларини бемалол сотиб олиши мумкин.

Жумладан, туманимизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бино - иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб бериш бўйича аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Ўтказилган хатловлар натижасида 140 та  бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектларни аниқладик ва ушбу объектларнинг 121 тасига самарасиз фойдаланилаётгани сабабли таъсирчан солиқ механизми қўлланилди.

Шу билан бирга, 8 та бўш турган объектлар фаолиятини тиклакланди хамда 57 та объект мулкдорлари томонидан истиқболли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиб, бунинг натижасида 55 млрд. 344,0 млн.сўм миқдорида инвестициялар жалб қилиниши юзасидан тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди.

Қадрли дўстлар!

Туманимизда мавжуд 1,1 минг гектар яйловларнинг деҳқончилик қилиш имкони бор қисмига сув таъминоти яхшиланиб, чорвачилик янада ривожлантирилади.

Масалан, тумандаги адирлик ва тоғ ён бағриларида асаларичилик йўналиши бўйича қишлоқ хўжалиги лойиҳаларни амалга оширилади.

Хозирги кунга қадар асаларичилик йўналиши бўйича туман ҳудудида янги асаларичилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар ташкил этилиб, улар негизида 1400 асалари ойиласи ташкил қилинди.

Балиқчилик йўналишида  Ойбек ва Улуғбек массивларининг сизот сувига яқин жойлашган ер майдонларида балиқ етиштириш бўйича  янги 4.7  гектар балиқ омборлари ташкил этилди.

Азиз юртдошлар!

Ҳом ашёни қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш имкониятлари бўйича 2018 йил давомида 51,629 минг. тонна мева-сабзавот етиштирилиб, (истъемолга 35,342 минг тонна, экспортга 7,977 минг тонна) етказиб берилди. Туманимиздаги мева-сабзавот маҳсулотларни қайта ишлаш қувватлари 5,721 минг тоннани ташкил этиб, (етиштирилган маҳсулотларнинг 11 фоизини қайта ишланди).

Аҳоли исътемолидан ортиқча етиштираётган мева-сабзавот  маҳсулотлари учун туман ҳудудида 1500 тоннали мева-сабзавотларни қуритиш ва қайта ишлаш 2 та инвестиция лойихалари ташкил этилмоқда.

Бундан ташқари, мева - сабзавотчиликни кўпайтириш бўйича сув таъминоти оғир, адирли ер майдонларда томчилатиб суғориш жорий қилиниб, гидропоникали иссиқхоналар барпо этилди.

Шундан, туманимизда парандачилик бўйича жами сони 47 минг 326 бошни ташкил этади. Шундан аҳоли ҳонадаларида
30 минг 476 минг ва фермер хўжаликларда 16 минг 850 бош яъни              35.6 фоизи фермер хўжаликларда парвариш қилинмоқда.

2019 йил ўтган 10 ой мобайнида 446 минг 525 дона тухум етиштирилиб, истеъмол меъёрни 76 фоизга қопланмоқда.

Аҳолини парранда маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида адир ҳудудларидан самарали фойдаланиш мақсадида
1 та парандачилик йўналишидаги туяқушчилик лойиҳаси ташкил этилмоқда. 

Қадрли дўстлар!

Жорий йилнинг 9 ой якуни билан вилоятнинг ялпи худудий маҳсулотдаги кичик бизнеснинг улуши  фоиз, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш туманимизда тутган ўрнини юқорига олиб чиқишлик бўйича саноат лойихалари ишлаб чиқилган.

2019 йил якуни билан ушбу кўрсаткичларда сезиларили даражада ўсиш кутилмоқда.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз туб ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларимиз самарасини янада ошириш мақсадида тадбиркорлар учун қулай имтиёзлар яратилмоқда.

Жумладан, хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши
5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканликлари белгилаб берилди.

Тўғридан - тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналаридаги инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловни тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиёзлари берилган.


Мисол учун: Тўғридан-тўғри хусусий хорижий маблағларни жалб қилинган инвестициялар ҳажми:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 3 йилга;

3 миллиондан 10 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 5 йилга;

10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.


Ҳурматли тадбиркорлар!

Яна шуни айтиш керакки, Мухтарам Президентимизнинг шахсан топшириқлари билан тижорат банклари тизимида тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир нечта имтиёзлар яратилди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари тижорат банкларида банк ҳисоб рақамларини очишда ҳеч қандай банк хизмати ундирилмайди ва хисоб рақамни электрон шаклда (яни банкга бормасдан) очиш имконияти яратилган.

Эндиликда тадбиркорларга мутасадди тижорат банклари томонидан 3 йил муддатгача 6 ой имтиёзли даврь билан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида (16 фоиз) кредит маблағлари ажратилади. Бунда энг кам иш хақининг
150 баробаригача бўлган миқдорда гаров таъминотисиз, яни сектор раҳбарининг хулосасига асосан кредит олиш мумкинлиги белгиланди.

Аргосаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти сохасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модеринизация қилиш” лойиҳаси доирасида Тадбиркорларнинг Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларга 10 йил муддатгача 3 йил имтиёзли давр билан 500 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади.

Бунда кредит маблағи миллий валютада ажратилса Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида 16 фоиз, АҚШ долларида молиялашса йиллик 6 фоиз ставкада ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитларнинг 50 фоизигача (бунда 2 млрд.сўмдан ошмаган миқдорда) кафилликлар берилади.

Ушбу жамғарманинг кафилликлари барча тижорат банклари томонидан қабул қилинади. Шунингдек жамғарма томонидан
8 млрд.сўмгача ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми (5 фоизи)ни компенсация тарзида қоплаб беради.

Қадрли ҳамюртлар ва ҳурматли тадбиркорлар!

Бугинги шарт-шароитлар ва яратилган имтизлардан унумли фойдаланиш шу билан бирга жонажон Ватанимиз иқтисодиётининг тарақий этишига ўз хиссангизни қўшинг!

Зеро бобокалонларимиз айтганларидек – Ишбилармон мардлик ва шижоат сохиби, азми қатъий, тадбиркор ва хушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан абзалдир. Ҳамиша юртимиз тинч, Юртбошимиз омон бўлсин!


Киритилган вақти: 22/11/2019 16:38 Кўрилганлиги: 2458
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 112
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг