Бош саҳифа / Янгиликлар / Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди

Андижон вилояти, Булоқбоши тумани ҳокимлигида халқ депупутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.   


Йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзоси сенатор, Андижон вилояти ҳокими  Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич ва кенгаш аъзолари  иштирок этдилар. Кенгаш йиғилишида Мамуров Ўткирбек Комилжонович Булоқбоши тумани ҳокими этиб тайинланди.

Мамуров Ўткирбек  1973 йилда Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган. 1997 йилда К.Тимирязев номли Москва қишлоқ хўжалик академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - олим-агроном-агрохимик-тупроқшунос. 

Мамуров Ўткирбек фаолиятини фермер хўжалиги ишчилигидан бошлаган ва  2014 йилдан шу вақтга қадар Андижон вилояти ғўза уруғчилиги бирлашмаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.


Охирги ўзгариш: 26/01/2018 16:34 Кўрилганлиги: 1286
 
Жами мурожаатлар: 1321 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 229 (17%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 66
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг