Бош саҳифа / Янгиликлар / ЭНДИ НОҚОНУНИЙ ХОРИЖГА БОРМАЙДИЛАР
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЭНДИ НОҚОНУНИЙ ХОРИЖГА БОРМАЙДИЛАР

Бугунгикундаҳечбирдавлатиқтисодиётдажаҳонҳамжамиятиданажралган ҳолдаютуққаэришаолмайди. Бу борада давлатимиз томонидан аҳолибандлигиваиқтисодий фаоллигиниоширишмақсадидаянгиишўринларини ташкилэтишвамавжуд иш ўринларининг барқарорлигинитаъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бунда, асосий эътиборишсизликни камайтиришдир. ЎзМТДПнинг Платформасида кўрсатилган ижтимоий соҳадаги вазифалардан бири аҳолини, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни иш билан бандлигини таъминлашдир.

Айнан ушбу соҳада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда партиянинг Балиқчи тумани кенгаши томонидан “Аёлларни иш билан бандлигини оширишда ташқи меҳнат миграциясининг аҳамияти” мавзусида Балиқчи тумани 19-болалар мусиқа ва санъат мактабида туманнинг фаол аёллари билан мулоқот ўтказилди. Мазкур давра суҳбатда Ташқи меҳнат миграцияси Андижон вилоят филиали, вилоят ИИБ ходими, туман хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими ҳамда вилоят кенгаши депутатлари, партия фаоллари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар. “Аёллар қаноти” етакчи мутахассиси М.Каримованинг айтишича, сўнгги йилларда меҳнат мигрантлари орасидааёлларнинг миқдори маълум даражада ошаётганлигини боис ушбу мавзу глобалл аҳамият касб этаётир, шу боис ҳам бугунги тадбирда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ҳамда туманнинг фаол аёлларини таклиф этдик. Тадбир давомида мутахассислар хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга эътибор қаратиб, тахлилий мисоллар асосида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, аҳолини иш билан таъминлашда миграция агентлигининг фаолияти ҳамда роли, ноқонуний миграция жараёнларининг аёллар саломатлигига таъсири хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар

Давра суҳбати сўнггида мутахассисларга мурожаат этган аёлларнинг сўзлари тингланиб, иш сўраб мурожаат этган хотин-қизлар жамоат асосида иш берилиб, туман ободонлаштириш бўлимига бириктирилди.

ЎзМТДП Андижон вилоят Кенгаши матбуот хизмати.


Киритилган вақти: 22/02/2019 10:03 Кўрилганлиги: 3076
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг