Бош саҳифа / Янгиликлар / Ерга чигит тушди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ерга чигит тушди

Жорий мавсумда вилоят миқёсида 87 минг гектар майдонга чигит экиш режалаштирилмоқда. Шундан 40 минг гектарида ғўза плёнка остида парваришланади. 248 минг 600 тонна пахта хом ашёси тайёрлаш юзасидан давлат буюртмаси мавжуд.



Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида Балиқчи туманидаги "Эргашали Усмон боғи" фермер хўжалигида чигит экиш ва деҳқончилик юмушларини уюшқоқлик билан ташкил этиш юзасидан маслаҳат йиғини бўлди. "Қўш оши" га вилоят ташкилотлари, ҳудудий сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, фахрийлар, имом-хатиблар таклиф этилдилар.

Мутахассислар тавсияларига кўра, ғўза навларини минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароити, ер унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини ҳисобга олиб жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Унумдорлиги паст, кўзланган пахта ҳосилини бермайдиган, деҳқоннинг "оёғига тушов" бўладиган майдонларда босқичма-босқич бошқа экин турларини парваришлаш масаласи ҳам кун тартибида.

Салкам 65,5 минг гектар ерга "Андижон-35", "Андижон-36", "Андижон-37" сингари серҳосил, тезпишар навлар экилишига қарор қилинганлиги фермерларнинг қувончига қувонч қўшмоқда. Шунингдек, 3 минг 500 гектармайдонга ғўзанинг истиқболли "ЎзПИТИ-201" нави жойлаштирилади. Деҳқончилик юмушларини ташкил этишга оид дастур доирасида мавжуд техника воситалари мавсумга шай ҳолга келтирилди. Экин-тикин ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Фермер хўжаликларини моддий-техника ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилишда хўжаликларнинг манфаатдорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалий саъй-ҳаракатлар бошланган.

Дала ишларини намунали ташкил этиш, пахта ва ғалла парваришини юқори агротехник қоидалар асосида олиб бориш юзасидан барча ҳамфикр ва уюшқоқ бўлиши зарурлиги таъкидланди. Бу борадаги масалалар бў-йича масъулият маҳаллий ҳокимлар билан бирга барча ҳудудий сектор раҳбарлари зиммасида эканлиги қайд этилди.

Йиғилганлар фермер хўжалигида кўргазмали чигит экиш ишлари билан танишдилар. Тиловат билан бирга эл-юртимиз омонлиги, деҳқончиликнинг қут-баракали бўлиши учун дуолар қилинди.


Охирги ўзгариш: 12/03/2018 12:58 Кўрилганлиги: 3429
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 140
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг