Бош саҳифа / Янгиликлар / Фестиваль Андижондан бошланди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Фестиваль Андижондан бошланди

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллатлараро тотувликни таъминлаш мақсадида 1992 йилда Республика Байналмилал маданият маркази ташкил этилган эди.

Бугунги кунда унинг таркибидаги 140 дан зиёд марказлар барча ҳудудларда ўз фаолиятини юритмоқдалар. Бу йил 25 йиллиги нишонланаётган байналмилал маданият марказининг марказнинг республикамиз бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган фестивали биринчилардан бўлиб Андижон вилоятида бошланди.

Республика Байналмилал маданият маркази, вилоят ҳокимлиги ҳамда Андижон давлат университети ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида ўтказилган фетивалда пойтахтдан келган меҳмонлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Республика Байналмилал маданият маркази раисининг ўринбосари Муножатхон Нурматова миллатлараро тотувлик, бағрикенглик, тинчлик-хотиржамлик ва ёшларимизга яратиаётган шароитлар ҳақида гапирди. - Мен Ширмонбулоқда туғилиб, вояга етдим. Ота-онам қирғиз миллатига мансуб бўлсаларда, биз фарзандларига ўзбекона урф-одатлар ва қадриятларни сингдириб катта қилдилар. Ҳукуматимиз томонидан яратилган шароитлар туфайли қирғиз мактабида ўқидим. Бугун қирғиз филологияси бўлимининг 2-босқичида таълим омоқдаман, -деди Олтиной Омонова.

-Корейсларнинг Ўзбекистонга келганига 80 йил бўлди,-дейди вилоят корейс миллий маданият маркази раҳбари Виячеслав Ким. – Ота- боболаримиз ўз ватанларидан сургун қилинганларида на уйи, на егани нони бор эди. Ўзбек ҳалқи бизга бошпана берди, нонини яримта қилди. Меҳнаткашлик, меҳрибонлик каби фазилатларни ўргатди. Хизмат сафари билан турли давлатларда, хатто Кореяда бўлганимда ҳам ҳеч бир халқни ўзбекларга ўхшатмадим. Улардаги меҳмондўстлик, одамийликни кўрмадим. Юртбошимиз томонидан бизларга яратиб берилаётган шароитлар учун миннатдорчилигимни билдираман.

Университет фойесида турли миллат вакиллари томонидан тайёрланган таомлар билан безатилган дўстлик дастурхони ёзилди. Талабалар томонидан қардошликни акс эттирувчи расмлар кўргазмаси, қирғиз, рус, корейс ва бошқа миллатлар урф-одатларини, яшаш тарзини ифодаловчи китоблар, педагогика факультети меҳнат таълими йўналиши талабалари қўллари билан тикилган миллий либослар кўргазмаси намойиш этилди. Талабалар ижросидаги куй-қўшиқларда бугунги кунимиздан шукроналик ва бахтли лаҳзалар ўз аксини топди.

Фестивал Қўрғонтепа туманида меҳмонларни карнай-сурнай садолари остида ноз-неъматлар билан кутиб олинди. Бу ерда меҳмонларга ўқувчиларнинг чиқишлари намойиш этилиб, улар жўрлигида “Андижон полкаси”га рақсга тушилди.

Шундан сўнг тумандаги 39-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг ижодда, санъат ва спортда эришган ютуқлари, қўл меҳнати намуналари билан танишиб, ёшларга яратилган шарт-шароитларни ўргандилар, дарсларни кузатдилар. Учрашувга туманда истиқомат қилувчи турли миллат ва элат вакиллари таклиф этилдилар.

- Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатликка алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда, -деди сўзида республика қирғиз миллий маданият маркази раҳбари Рахматилло Жабборов. - Юртимиздаги тинчлик-осойишталикни қадрига етиб, она Ўзбекистонимизни гуллаб-яшнаши учун ҳар қанча меҳнат қилсак кам. Бизнинг диёримиздаги сингари байналмилал маданият марказлари бошқа давлатларда йўқ. Турли миллатларнинг фарзандлари учун 7 та тилда таълим ташкил этилгани ҳам биздаги эмин -эркинликдан далолат беради.

Сўзга чиққан меҳмонлар ва иштирокчилар миллатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик муносабатлари, қўни-қўшничилик, қуда-андачиликлар хусусида гапирдилар.

- Бизнинг 18-умумтаълим мактабида 14 та синфда 210 нафар ўқувчи таҳсил олади, -дейди мактаб директори Зулхумор Авазова -Ўқувчиларимиз асосан қирғиз фарзандлари. Уларга яратилган шароитлар бошқа мактабларникидан ортиқ бўлса ортиқ, лекин кам эмас. Шунинг учун ҳам ўқувчиларимиз бугунги кунда барча соҳада яхши натижаларни қўлга киритмоқдалар.

Самимий мулоқот тарзида кечган учрашувда ёшлар ва турли миллат вакиллари сўзга чиқиб, ўзларининг дил изҳорларини билдириш билан бирга ижод наъмуналаридан ўқидилар, она тилларида қўшиқ хиргойи қилдилар.

Фестиваль Қўрғонтепа маданият ва истироҳат боғида давом этди. Республика Байналмилал маданият маркази, вилоятнинг туманларидан ташриф буюрган меҳмонлар боғда мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва устозлари томонидан ташкил этилган расмлар, тўқув, тикув маҳсулотлари кўргазмаларини томоша қилдилар, турли миллат ва элатларининг таомлари, пишириқларидан таътиб кўрдилар. Халқ фольклор ансанблларининг миллий урф-одатларни акс эттирувчи кўринишларини кўздан кечирдилар, турли тилларда янграган куй-қўшикларни завқ билан тингладилар.

-Менинг онам қирғиз бўлган -деди биз билан суҳбатда Хўжаобод туманидан ташриф буюрган меҳнат фахрийси Қундузхон Гоффорова.-Ўзим нафақада бўлсамда жойимни халқ орасида, деб биламан. Шунинг учун ҳам яқинда “Дўстук” қирғиз халқ фольклор ансанблини ташкил қилиб, уни янада сайқал топтириш йўлида изланмоқдамиз.

-Мен шу юртда яшаб, меҳнатим билан қадр топган қирғиз фарзандиман,-дейди яна бир суҳбатдошимиз Жалақудуқ туманидаги 27-умумтаълим мактаби директори, “Дўстлик” ордени соҳибаси Умитхон Маматалиева. - Ўзбекистон Байналмилал маданият марказининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида ушбу юксак мукофотни муҳтарам Президентимиздан қабул қилиб олдим.

Фестиваль якунида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Шахзод Турсунов барча иштирокчиларни байрам билан муборакбод этар экан, ўтказилаётган бу каби тадбирлар юртимизда хукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг, халқимиз аҳиллигининг меваси эканлигини таъкидлади.

Дўстлик ва маданият фестивали тадбирлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Нилуфар Йўлдошева, Муроджон Тўҳтаназаров.

Суратларда: фестивалдан лавҳалар.








Киритилган вақти: 21/04/2017 10:03 Кўрилганлиги: 41
 
Жами мурожаатлар: 1223 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 210 (17%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг