Бош саҳифа / Янгиликлар / Фирибгар қопқонга тушди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Фирибгар қопқонга тушди

Фуқаро А.Қ янги “Дамас” русумли автомашина сотиб олиб давлат рақами олиш учун Андижон вилояти ИИБ ЙХХБга боради. Бу жойда ўзини “Анвар” деб таништирган шахс билан кўришиб қолиб, у билан ўзаро сухбат давомида янги автомашинасига 717 давлат рақамини олиш нияти борлигиниайтади. “Анвар” бундай давлат рақамини 400 АҚШ долларига олиб бериши мумкинлигини шипшитади.Агарда 717 рақами йўқ бўлса,унинг ўрнига 017, 727, 747 ва 757 давлат рақамларидан бирини 250 АҚШ доллари эвазигаолиб бера олишига ишонтиради.

А. Қнинг мурожаатига асосан жорий йилнинг 10 май куни Андижон вилояти ИИБ Ўз хавфсизлиги бўлими ҳамда Жиноят қидирув бошқармасининг масъул ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, “Анвар” исмли шахскимёвий ишлов берилган 150 АҚШ доллари ҳамда 200 минг сўм миқдоридаги пулларниолаётган вақтида ушланди.Холат бўйича олиб борилган тергов жараёнида, ўзини “Анвар” деб таништирган шахс аслида И.Н эканлиги, ички ишлар идоралари вакиллари биланҳеч қандай келишувчанликка бормаганлиги , ўзининг нафсийўлида юқоридаги фуқародан фирибгарлик йўли билан пул ундирмоқчи бўлганли аён бўлди.Мазкур холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддасининг 1-қисмиҳамда Жиноят Кодексининг 28,211-моддаларининг 1-қисми биланжиноят иши қўзғатилиб,хозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Киритилган вақти: 10/07/2018 08:17 Кўрилганлиги: 3255
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 94
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг