Бош саҳифа / Янгиликлар / «GRAN-PRI» СОҲИБИГА - 15 000 АҚШ ДОЛЛАРИ!
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«GRAN-PRI» СОҲИБИГА - 15 000 АҚШ ДОЛЛАРИ!

Аския асрлар давомида шаклланиб келаётган санъат турларидан биридир. Фарғона водийси, ҳусусан, Андижондан етишиб чиққан дарғаларнинг довруғи етти иқлимга кетган десак муболаға бўлмайди. Бугун умрбоқий анъаналар шогирдлар томонидан давом эттирилиб, унинг янги шакл ва услублари яратилмоқда. Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида бўлиб ўтадиган Биринчи Халқаро мақом санъат анжуманида андижонлик аскиячилар ўз маҳоратларини намойиш этиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

Халқаро анжуманда 70 дан зиёд давлатларнинг вакиллари иштирок этадилар. 5 кун давом этадиган санъат байрами доирасида миллий қадриятларимизнинг наъмуналаридан бири бўлган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади. Унда вилоятимиздан кўплаб моҳир усталар, каштачи, дўппидўз, кулоллар ўзларининг қўл меҳнатлари билан иштирок этадилар.

Вилоятимиз вакиллари йирик халқаро байрамни таассуротларга бой бўлиши учун ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқдалар. Санъат ва ижод аҳли тинимсиз тайёргарлик кўриб, тақдим этиладиган асарларининг сифати, савияси устида ишламоқдалар.

Aанжуман доирасида ўтказиладиган кўрик танлов ғолиблари учун Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва “Gran-Pri” соҳибига - 15 000, 2 та 1-ўриннинг ҳар бирига – 10 000, 2 та 2 ўриннинг ҳар бирига – 7 000, 2 та 3-ўриннинг ҳар бирига – 5 000 АҚШ долларидан пул мукофотлари таъсис этилган.

Шунингдек, “Профессионал мақом хонандаси”, “Профессионал мақом созандаси”, “Профессионал мақом устози”, “Профессионал мақом тарғиботчиси”, “Профессионал ёш мақомчи”, “Профессионал мақом бастакори” каби номинациялар бўйича иштирокчилар рағбатлантирувчи совға ва мукофотлар билан тақдирланади.


Киритилган вақти: 04/09/2018 19:47 Кўрилганлиги: 2932
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 108
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг