Бош саҳифа / Янгиликлар / “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйига автомобиль совға қилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйига автомобиль совға қилди

Орамизда шундайлар борки, улардаги инсоний фазилатлар туфайли ҳам бу дунёда қуёш тафти ҳароратли, ҳаёт мазмунли ва турмушимиз чиройлидир. Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйи тарбиячилари ана шундай инсонлар тоифасига мансуб. Ўйлаб кўринг, оилангиздаги бир фарзандни тарбиялаб, вояга етказгунингизгача бўлган давр мобайнида юрагингиздан нималар ўтмайди, дейсиз. 


Мурувват уйидаги тарбиячилар эса ўз фарзандларидан ортиниб, ўзга болаларга ҳам меҳр улашмоқдалар. Бу болажонлар эса ҳамма қатори эмас, балки, туғма ногиронлиги бўлгани боис имконияти чекланганлигини инобатга олсак, тарбиячиларга муносабатимизнинг боисини теранроқ англайсиз. Тарбияланувчиларнинг аксарияти бир умр тўшакка михланиб қолганлиги, мустақил ҳаракатлана олмаслигини эса тарбиячилар меҳнатини сўз билан ифодалаб бўлмаслигига ойдинлик киритиши табиий. Бу каби инсонларга ҳар қанча таъзим қилсак, раҳмат айтсак, шаънига достонлар битсак озлик қилади.




Куни кеча ушбу мурувват уйига “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти ходимлари ташриф буюрдилар. Улар иштирокида бўлиб ўтган тадбирда болажонларга, тарбиячи ва шифокорларга таҳририят томонидан эсдалик совғалари топширилди.

-Ушбу масканга ташриф буюриб, саховат қилгувчилар жуда кўп,-дейди “Халқ сўзи” газетасининг Андижон вилояти бўйича махсус мухбири Саминжон Ҳусанов. –Бироқ биз саховат қилиш учун эмас, балки, бу ерда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларга, тарбияланаётган болажонларга таъзим қилгани, ташаккур айтгани келдик. Уларнинг орамиздаги мавжудлигининг ўзи бизга ҳаётий сабоқ беради. Биз яшашни, ҳаётга меҳр-муҳаббат билан қарашни, умрдан завқланишни мана шу маскандаги юртдошларимиздан ўрганишимиз керак.

Тадбир якунида таҳририятнинг салкам 200 нафар ходимлари номидан “Матиз” автомашинаси совға қилинди.

-Бизга кўрсатилган бу эътибордан ғоятда шодмиз,-дейди тарбияланувчи Умидахон Йўлдошева. –Тан олиб айтиш керак, бу ерда ҳамма нарсамиз бор. Шароитлар етарли. Бироқ автомашинамиз йўқ эди. Тақдим этилган машинада “Боғишамол” дам олиш масканига бориб, ўйнаб келишга ҳам улгурдик. Таҳририят ходимларига, раҳбарларига чексиз миннатдорчилик изҳор этамиз.

Дунёда меҳрнинг, қадриятнинг умри боқийдир. Инсоний фазилатларгина улуғлик сари бошлайди. Қаердаки, меҳр-оқибат, қадр-қиммат мавжуд экан, шу ерда бахтиёрлик, фаровонлик ҳукм сураверади.



Охирги ўзгариш: 18/06/2018 09:26 Кўрилганлиги: 3973
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 234
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг