Бош саҳифа / Янгиликлар / ХАЛҚАРО МАҚОМДАГИ МАРКАЗ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ХАЛҚАРО МАҚОМДАГИ МАРКАЗ

Андижон шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ичида биринчи халқаро мақомдаги қўл жанги маркази фойдаланишга топширилди.

Унда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди ва спорт соҳасида андижонлик ёшлар қўлга киритаётган ютуқлар хусусида сўзлади. Қисқа муддат ичида қуриб битказилган ушбу марказ келгусида ўнлаб халқаро тоифадаги спорт усталари, Осиё ва жаҳон чемпионларини етиштириб беришига умид билдирди.











Тадбирда қўл жангибўйича халқаро федерация Президенти Сергей Астаховқатнашиб, марказда яратилган қулайликлардан мамнунлигини, бу спорт тури бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолариюқори ўриндалигини ва бунда андижонликларнинг ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади. Меҳмон томонидан вилоят раҳбарига тантанали тарзда ушбу марказ халқаро мақомдаги марказ сифатида танолиниши белгиланган сертификат топширилди.

Марказ биноси"National pride" масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан Андижон олимпия захиралари спорт интернатининг бир неча йиллардан буён фойдаланилмасдан бўш турган қўшимча биноси ўрнида барпо этилди. Бунинг учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 2,6 миллиард сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, ҳомийлар томонидан 200 миллион сўм миқдорида спорт анжомлари билан таъминланди.

– Марказимиз конференциялар ўтказишва учта спорт залидан иборат, - дейдиЎзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси Андижон вилояти бўлими раҳбари Рустамжон Каримов. - Спорт машғулотлари учун барча шароитлар етарли. Бир кунда500-600 нафар спортчи шуғулланиши мумкин. Келгуси йилнинг февраль ойида бу ерда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия Федерациясиспортчилари иштирокида халқаро йиғим машғулотларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Шу куни халқаро қўл жанги федерацияси аъзолари томонидан спортчи ёшлар учун мастер-класс машғулотлари ташкил этилди.


Киритилган вақти: 18/10/2018 19:24 Кўрилганлиги: 170
 
Жами мурожаатлар: 1326 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 234 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 110
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг