Бош саҳифа / Янгиликлар / Халқимиз саломатлиги йўлида хизмат қилайлик
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Халқимиз саломатлиги йўлида хизмат қилайлик

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий соҳани юксалтиришнинг устувор йўналишларидан бири-соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, аҳолига тиббий, ижтимоий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга катта эътибор берилмоқда. 

Соҳада белгиланган муҳим вазифаларни ҳаётга татбиқ қилиш мақсадида вилоят ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов халқ билан мулоқотлар олиб бормоқда.


Ўтаётган ҳафта давомида Андижон шаҳри, Балиқчи, Шаҳрихон, Бўз, Асака туманларига ташриф буюрган вилоятимиз раҳбари тиббий хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш ва сифатини ошириш мақсадида янги хусусий даволаш масканларини ташкил этиш аҳоли саломатлигини яхшилашга хизмат қилишини таъкидлаш баробарида тизимда мавжуд ижтимоий объектларнинг моддий-техник негизини мустаҳкамлаш, соҳада учраётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, кўзбўямачилик, порахўрликка қарши курашиш зарурлигини таъкидлади.


Репродуктив ёшдаги аёлларда учрайдиган касалликларни самарали даволаш, шу билан бирга эндокринология ва кардиологияни ривожлантиришга, патронаж хизматларини кучайтириш, мутахассислар замонавий ахборот-комуникация технологияларидан фойдаланишлари зарурлиги замон талаби эканлигини айтди. Чет элдан замонавий тиббий жиҳозлар келтирилиши режалаштирилаётганлиги, малакали мутахассисларга бўлган талаблар ва уларни ўз вазифаларини бажаришларида янада масъуллиятлироқ бўлишларини таъкидлади.

Учрашувлар сўнгида узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган тиббиёт ходимлари мукофотландилар.




Киритилган вақти: 15/07/2017 09:52 Кўрилганлиги: 4098
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 106
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг