Бош саҳифа / Янгиликлар / Халқимизни ягона мақсад, ягона ғоя ва давлат байроғи бирлаштиради!
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Халқимизни ягона мақсад, ягона ғоя ва давлат байроғи бирлаштиради!

2019 йилнинг 29-август куни Андижон вилояти тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган кун бўлди.Шу куни шаҳарнинг эски шаҳар ҳудудида, вилоят ҳокимлиги ёнидаги ҳиёбонга ўрнатилган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Йигирма қаватли бинога бўйлашадиган, баландлиги 63 метрдан иборат бўлган махсус устуннинг энг чўққисига мустаҳкамланган узунлиги 14 м, эни 7.5 м, оғирлиги 33 кгли байроқ жаннатмонанд Андижон узра ҳилпирай бошлади . 












Мамлакат байроғи бу оддий тимсол эмас, балки ўша маконда асрлар давомида яшаб келган миллат руҳини ифода этувчи бутун бир фалсафа ҳисобланади. У ўзида шу ўлканинг тарихи, маданий меъроси, қадим анъанаси ва бугунги мафкурасини мужассам этади.
Бўлиб ўтган тантанали тадбирда вилоят ҳокимлиги фаоллари, ташкилот ва бошқарма бошлиқлари, олимлар, зиёлилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, эртанги кунимиз ворислари-ёшлар иштирок этдилар. Тантанада Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов нутқ сўзлади.
Юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила бўлиб яшаётган Андижоннинг 3 млндан ортиқ халқини ягона мақсад, ягона ғоя ва давлат байроғи бирлаштиради. Уни янада юксалтириш, мамлакат довруғини ошириш, бунёдкор халқимизнинг жонажон Ўзбекистонимизга бўлган фахр-ифтихор туйғуларини элларга улашишдан чарчамайлик!

Вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати



Охирги ўзгариш: 31/08/2019 09:42 Кўрилганлиги: 159
 
Жами мурожаатлар: 1357 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 265 (20%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 61
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг