Бош саҳифа / Янгиликлар / Ҳамнафас яшаганимнинг ўзи бахт
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ҳамнафас яшаганимнинг ўзи бахт

Умримиз давомида мўъжизалар яратиб, кашфиётлар қиламиз. Заминнинг бағрини қазамиз, асори-атиқалар қидирамиз. Аммо атрофимиздаги инсонларнинг қилаётган ишларини фақат йўқотгандан кейингина қадрига етамиз.

Қадр! Мен билган инсон қадри юксак, баҳоси... Нималар деяпман? У бебаҳо-ку! Ўз умрини ўзгалар бахту иқболи учун бахшида қилган, ақлу шуури, билиму борлиғини сарфлаб, тунни кунга улаб бедор ўтказган, халқининг тинчлиги, осойишталиги, юртининг келажаги учун заҳмат тортиб пойдевори мустаҳкам қаср қуриб кетган Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг номини унутиб бўладими? У киши Ўзбекистонликман деган каттаю-кичикнинг юрагида ўзининг ўчмас изини қолдирган.

Мен ўзбек қизиман. Шундай жаннатмакон юртда дунёга келганимдан севиниб, шукроналар келтирибяшаяпман. Менга ҳалол едириб-ичириб, оқ ювиб, оқ тараган, улғайтириб, ўқитиб камолга етказган, оппоқ орзулар ила бахт қасрига йўлаган ота-онамни йўқотдим. Буни тақдир деб билдим, чидадим. Жудолик азобларига ҳам чидадим. Юрт Отасини йўқотиш, мустақиллик раҳнамосидан ажраш бу ҳам тақдир, инкор этмайман... Аммо унинг азоби сувсиз ташналикни, ҳавосиз нафасни туйишга ўхшайди, гўё.

Юртим отаси азиз Йўлбошчим! Мен айрилиқни ҳам сиз тарбия қилгандек муносиб қарши олдим. Сиз ўргатгандек кўзимда ёш билан ҳам юртдошларимга хизмат қилмоқдаман, уларга қувонч бағишлашни уддаламоқдаман. Жажжи болажонларнинг мурғак қалбларига худди Сиз ўргатгандек, меҳр-муҳаббат, инсонпарварлик, юртпарварлик фазилатларини сингдирмоқдаман.

Эркинлик, ҳурлик байрами яқинлашмоқда. Истиқлол деганда, Сиз ва Сизни ёдга олганимда Мустақиллик намоён бўлади кўз олдимда. Бу эгизак туйғу ҳамиша мангу. Сиз билан бир даврда, бир юртда яшаганимдан фахрланман. Бу бахтни доим туюб яшайман!


Киритилган вақти: 01/08/2017 15:24 Кўрилганлиги: 1706
 
Жами мурожаатлар: 1365 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 273 (20%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг