Бош саҳифа / Янгиликлар / “ҲАРБИЙ КИТОБХОН” ТАНЛОВИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

“ҲАРБИЙ КИТОБХОН” ТАНЛОВИ

Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов ташаббуси билан вилоятимизда 15 декабрдан 15 январгача “Ҳарбий ватанпарварлик” ойлиги деб  эълон қилинди. 



Ойлик доирасида ҳарбийлар ўртасида қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий цивилизация, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ҳарбийларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида “Ҳарбий китобхон” танлови ташкил этилди. Унда вилоятимизда хизмат қилаётган 30 ёшгача бўлган офицер, сержант, шартнома асосидаги ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган, миллати ва тилидан қатъий барча ҳарбийлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиб,  иштирокчилар талабидан келиб чиқиб, уларнинг танлов жараёнида рус ва қорақалпоқ тилларидан фойдаланишига рухсат берилади.

Китобхон ҳарбийларимиз танлов доирасида  “Ўзбек адабиёти билимдони” ҳамда “Жаҳон адабиёти билимдони” шартлари бўйича беллашишлари кўзда тутилган.

                                                                                                                                                                 

Вилоят ҳокимлиги 

Матбуот хизмати бўлими


Киритилган вақти: 29/11/2018 17:08 Кўрилганлиги: 3348
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 100
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг