Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Янгиликлар / Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Андижон аҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллик байрами олдидан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!” номли тадбир бўлиб ўтди.

Унда Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 150 нафар имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравалари топширилди.



Тадбир даставвалида сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов таъкидлаганидек, айни пайтда вилоятда 60 минг нафар ногиронлар истиқомат қилмоқда. Уларнинг 51 минг нафарини катта ёшдагилар, 9 минг нафарини вояга етмаганлар ташкил этади. Ногиронларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини таъминлаш, саломатлигини асраш, моддий ва маънавий кўмак бериш борасида ҳукуматимиз томонидан ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина Андижон вилоятининг ўзидан жорий йилнинг шу даврига қадар 2500 нафар ногиронларнинг мамлакатимизнинг 9 та санаториясига дам олиш ва даволаниш учун юборилганлиги ҳам бунга мисолдир. Қолаверса, 300 та техник воситалар, 650 та ногиронлик аравалари бепул тарқатилди. 500 нафардан зиёд имконияти чекланганларнинг турли касалликлар бўйича бепул даволаниш имконига эга бўлганлиги ҳам эътиборлидир. Энг муҳими, ҳукуматимиз томонидан 55 та андижонлик ногиронлар барча қулайликларга эга бўлган, 2 сотихли замонавий турар жой бинолари билан таъминландилар. Буларнинг барчаси республикамизда, хусусан, Андижон вилоятида имконияти чекланган фуқароларга нисбатан эътиборнинг юксаклигидан далолат.








-Қизим Назирахон Неъматова туғма ногирон,-дейди Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Нодирахон Неъаматова. –Бугунги тадбирда унга ногиронлар араваси топширилди. Шахсан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг қўлидан мустақиллигимиз 26 йиллиги ва Қурбон ҳайити байрами муносабати билан совға-саломларни олган қизимнинг қувончи чексиз. Мана шундай эътибор ва эътироф учун барчага миннатдорчилик изҳор этаман.

Дарвоқе, шу куни тадбир иштирокчилари ҳукуматимизнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар ва байрамона дастурхон атрофида намойиш этилган концерт дастуридан баҳраманд бўлдилар.



Киритилган вақти: 26/08/2017 09:28 Кўрилганлиги: 389
 
Жами мурожаатлар: 1239 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 226 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг