Андижонда шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарларига хизмат автомашиналари берилди.
Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов «GM-Uzbekistan» қўшма қорхонасида ишлаб чиқарилган оқ рангдаги 50 дона сўнги русумдаги «Nexia» автомашиналарининг калитларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди. Қўрғонтепа ва Асака туманлари хокимликлари учун 4 тадан қолган шаҳар ва туман хокимликларига 3 тадан автомашина тақдим этилди.
Хизмат автомашиналари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг жорий йил 9 январдаги «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ажратилди.
Қарорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ва ходимлари учун иш ва яшаш шароитларини яхшилаш кўзда тутилган. Ҳужжатга, шунингдек, шаҳар ва туман ҳокимликлари учун уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган. Хозирда Андижон вилоятида ҳам шундай уйлар бунёд этилмоқда.
Бундай рағбат давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолияти самардорлигини янада оширади.