Бош саҳифа / Янгиликлар / “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими – аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг шаффоф ва одилона тизимидир
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими – аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг шаффоф ва одилона тизимидир

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими – аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг шаффоф ва одилона тизимидир

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими бу – давлат ижтимоий ёрдамини тайинлашда инсон омилисиз оиланинг эҳтиёжмандлик даражаси ва қонун ҳужжатларидабелгиланган мезонларга мувофиқлигини реал вақт режимида ўзи аниқлайдиган, кам таъминланган ва кам даромадли оилаларга нафақаларни тайинлаб, тўловларни амалга оширадиган ва назорат қиладиган, харажатлар ҳисобини юритадиган автоматлашган ахборот тизими ҳисобланади.

Ушбу тизим орқали мурожаат қилган фуқаролар ҳақида 9 та вазирлик ва идораларнинг электрон маълумотлар базасидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви асосида 21 турдаги маълумотлар олинади. Бунда оиланинг муҳтожлигини аниқлаш учун зарур бўладиган маълумотлар, яъни оила аъзолари даромадлари – иш ҳақи, пенсия, стипендия ва бошқалар, номида мавжуд кўчмас мол-мулки, автотранспорт воситалари, ишлаганлиги ёки ишсиз бўлганлиги, ишсиз бўлиб меҳнат органларига мурожаат қилганлиги тўғрисида маълумотлар Ягона реестр орқали солиқ, кадастр, ички ишлар, меҳнат ва бошқа идоралардан автоматик равишда электрон тарзда олинади.

Ушбу тизим орқали замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда турли идоралардан олинган маълумотлар асосида Ягона реестр томонидан ҳеч қандай инсон омилисиз, аризачилар оиласига ижтимоий нафақаларни тайинлайди ёки тайинлашни рад этади. Бу бўйича қабул қилинган қарор аризачи ёки унинг оила аъзоларига СМС-хабарлар орқали етказилади.

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси


Киритилган вақти: 17/11/2020 09:33 Кўрилганлиги: 2923
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 74
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг