Бош саҳифа / Янгиликлар / Ижтимоий манфаатлар йўлида
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ижтимоий манфаатлар йўлида

Оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи билан биргаликда вилоятдаги давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигида аҳоли томонидан кўтарилган бир қатор муаммоларнинг ечими бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Учрашувлар жараёнида 2 миллион 312 минг 688 нафардан ортиқ фуқаро билан суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, 1368 та кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, 327 та соғлиқни сақлаш муассасалари, 1320 та таълим муассасалари ва 423 та бошқа ташкилотлар фаолияти жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди.

Ўрганишлар давомида аҳоли томонидан иқтисодий йўналиш ижтимоий-маънавий муҳит, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти, соғлиқни сақлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги жами 14774 та муаммо ва масалалар аҳоли томонидан кўтарилган. Уларнинг 86 фоизи ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўз жойида бартараф этилди ҳамда керакли тавсиялар ва йўл-йўриқлар берилди.

Аниқланган муаммоларнинг ечимига қаратилган 4 та асосий йўналишда ҳар бир шаҳар ва туманларнинг ўз ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилди. Мазкур чора-тадбирлар шаҳар, туман, вилоят даражасида ҳал этилиши кўзда тутилган 424 та муаммони ўз ичига олган. Уларни амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китобларга кўра, 481 миллиард 115 миллион сўм миқдорида маблағ жалб этилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 220 дан ортиқ кўчаларга янги сув тармоқлари тортиш ва мавжудларини таъмирлаш, 370 тадан зиёд кўчани шағаллаш ва асфальтлаштириш, 284 та ҳудудда электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган масалаларни шаҳарлар, туманлар инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш таклифлари берилди.

16 583 тадан ортиқ кам таъминланган хонадонларда паррандачиликни, маиший хизмат соҳасини ривожлантириш, лимонарийлар ташкил этиш ҳисобига улар фаровонлигини оширишга эришиш ва эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш, 10 дан зиёд тадбиркорни қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли салбий иллатлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида соҳага доир аниқ йўналишларда, жумладан, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, оилавий нотинчлик, ажримларнинг олдини олиш, оилаларнинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш, аёллар ва болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини кучайтириш, вояга етмаганлар ижтимоий ҳимояси каби 15 дан зиёд йўналишлардаги ишларни тизимли ва манзилли ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Ҳудудий дастурлардан, шунингдек, таълим муассасалари фаолиятини такомиллаш-тириш, ўқувчилар давоматини таъминлаш, вилоятдаги 50 дан ортиқ касб-ҳунар коллежлари, 100 дан зиёд умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари реконструкция-таъмирлаш ҳамда моддий-техникавий негизини мустаҳкамлаш, таълим сифатини янада кўтариш, машғулотларга мунтазам қатнашмаётган ва келиб-келмаётган ўқувчилар билан ишлаш масалалари белгиланган.

Олиб борилган давомат тадбирлари доирасида "Фарзандларини таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашида ота-оналарнинг вазифалари" мавзусида таълим муассасаларида ота-оналар йиғилишлари ташкил этилди. Унда 78 456 нафар ўқувчининг ота-оналари иштирок этдилар. Шунингдек, ўрганишлар натижасида ўз фарзандларининг таълим олишига бефарқлик билан қараётган 1320 нафар ота-оналарга нисбатан чора кўриш бўйича ҳудудий вояга етмаганлар комиссияларига белгиланган тартибда хужжатлар тақдим этилди. Айримлари ота-оналар йиғилишларида, маҳалла фуқаролар йиғинларида муҳокама этилиб, уларга "Жамоат иззаси" берилди. 465 нафарига нисбатан амалдаги қонунларга асосан жарималар қўлланилди.

Аҳоли хонадонларига кириш давомида 500 нафардан ортиқ фуқарога вилоятдаги, 62 нафарига эса республика шифохоналарида даволаниш учун бепул ордерлар ажратилди. Чекка ва чегара туманларда истиқомат қилаётган 1250 нафар аҳоли вилоят ихтисослашган тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида тиббий кўриклардан ўтказилди. Тиббий кўрик жараёнида 32 нафар бемор шифохона шароитида даволанишга мухтожлиги аниқланиб, имтиёзли йўлланмалар берилди.

Мавлуда Низомова,

вилоят ҳокимлиги оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибият мудири.


Киритилган вақти: 10/04/2017 09:45 Кўрилганлиги: 4012
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 151
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг