Бош саҳифа / Янгиликлар / ИШБИЛАРМОН ИНВЕСТОРЛАР ҚУЛАЙ ФУРСАТНИ БОЙ БЕРМАНГ !
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ИШБИЛАРМОН ИНВЕСТОРЛАР ҚУЛАЙ ФУРСАТНИ БОЙ БЕРМАНГ !

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда - 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади. 

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди. 

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади. 

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 4810 та бўш ер участкалари,           1 трл. 642 млрд. 871 млн. сўм инвестиция киритиш, 25332 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 87 млрд. 912 млн. 800 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

 Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2149 та бўш ер участкалари                635 млрд. 386 млн. сўм инвестиция киритиш, 8348 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 14 млрд. 931 млн.  700 минг сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2661 та бўш ер участкалари 83 млрд. 755 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Андижон вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 32 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 489 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 331млн. 596 минг сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 260 та бўш турган давлат мулки объектлари 2858 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 126 млрд. 448 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан                                   10 млрд. 685 млн. 260 сўм миқдорга сотилди.

Бугунги кунда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 155 та бўш турган давлат мулки объектлари 1876 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 118 млрд. 72 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.

Андижон вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 6 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 88 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 302 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.

 

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд. 

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ  ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ


Киритилган вақти: 16/12/2018 16:47 Кўрилганлиги: 3287
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 103
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг