Бош саҳифа / Янгиликлар / Ихтирочиларнинг янги қурилмаси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ихтирочиларнинг янги қурилмаси

Фойдаланилмай ётган адир ерларда боғ яратишни истайсизми? Дарҳол сув муаммоси хақида ўйлашингиз аниқ. Бу борада сира иккиланманг. Андижон қишлоқ хўжалик институти олимлари бунинг ечимини топди.


Фойдаланилмай ётган адир ерларда боғ яратишни истайсизми? Дарҳол сув муаммоси хақида ўйлашингиз аниқ. Бу борада сира иккиланманг. Андижон қишлоқ хўжалик институти олимлари бунинг ечимини топди.

Тоғ ва тоғ олди жойларидан фойдаланиш коэффицентининг ўта кичиклиги уларни изланишга бошлади. Камсув мевали дарахтлар, асосан бодом ва хондон писта учун мавсумда бир маротаба сув бериш етарли эканлиги ўрганилгач, шунга мос равишда куз-қиш мавсумида қор ва ёмғир сувларини йиғувчи қурилма ихтиро қилдилар. У ўрмон ва фермер хўжаликлари ҳамда якка тартибда деҳқончилик билан шуғулланувчиларга мўлжалланган.

Сиз ер майдонингизнинг хажмини айтсангиз бас. Олимлар шунга мос аккумляция резервуарини тайёрлаб беради. Унинг баҳоси қамраб олинадиган майдоннинг ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади.

- Андижон тумани Т. Мирзаев массивида дастлабки 500 литрли резервуар ўрнатилиб, фойдаланиш йўлга қўйилди, -дейди лойиҳа асосчиларидан Одинахон Хасанова.- Натижада 0.5 га бўш турган майдонда бодомзор яратиш имконияти туғилди. Хонобод шаҳри, Жалақудуқ тумани ва қўшни вилоятлардаги бир неча фермер хўжаликлари билан ҳам шартнома имзоланмоқда.

Адирликлар бағрида яшилликка кўзингиз тушса сира таажжубланманг. Қайтанга, сиз ҳам янгиликдан фойдаланишга интилинг.


Manba:auz.uz


Киритилган вақти: 18/12/2016 16:29 Кўрилганлиги: 4667
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 156
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг