Бош саҳифа / Янгиликлар / Жалақудуқ туман ҳокимининг телевиденияда “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Жалақудуқ туман ҳокимининг телевиденияда “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ

Ассалому алайкум азиз Жалақудуқликлар!

Куни кеча 7 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видео селектор йиғилишида “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғояни илгари суриб, ушбу йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.

Туманда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш борасида аниқ тадбирларни кўрмоқдамиз.

Ҳурматли Юртбошимиз томонидан масъул идоралар ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг “дардини эшитиб”, муаммоларини ҳал этиш бўйича янги тизим ўрнатиб бердилар, шунга асосан вилоят хокими бошчилигида ҳар ҳафтанинг Душанба, Сешанба ва Чоршанба кунлари “тадбиркорлик куни” деб эълон қилинди.

Ушбу “Тадбиркорлик куни” да тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалардаги мавжуд муаммолари бўйича мурожаатлар ўрганилиб, масалалари ҳал этилмоқда, бироқ, баъзи тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммолари амалдаги қонунчиликка тўғри келмаганлиги учун рад этилмоқда. 

Ҳурматли тадбиркорлар!

Республика вазирлик ва идоралар билан биргаликда туманимизда 2019-2020 йилларда умумий қиймати
919 млрд. 326 млн.сўмлик  инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 37 та янги лойиҳалар Дастурини ишлаб чиққанмиз.

Ўтган даври мобайнида олиб борилган тадбирлар натижасида 27 млрд. 895 млн.сўм миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 20 та лойиҳалар ишга туширилишига эришдик. 


Мисол учун: “Ал Хаким” МЧЖ томонидан текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш комплекси ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 7,4 млрд.сўм инвестициялар ўзлаштирилди ва 150 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳамда, “Gold Road” МЧЖ томонидан тошни майдалашни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 8,3 млрд. сўм инвестициялар ўзлаштирилди ва 16 та янги иш ўринлари яратилди.


Шу ўринда 2019 йил якунига қадар яна 25,2 млрд.сўмлик
2 та
лойиҳаларни инвестор хамкорларимиз билан бирга ишга туширишни олдимиз мақсад қилиб олганмиз. 

Яна бир муҳим масала, туманда 1 та кичик саноат зонаси ташкил этганмиз. Бу ерда ҳозирда тадбиркорлар томонидан саноат лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирганмиз.

Азиз ҳамюртлар!

Шу ўринда бир муаммога тўхталиб ўтсам, хабарингиз бор вилоятимиз ҳудуд жихатдан бошқа вилоятлардан кўрра анча кичик, лекин аҳолимиз сони кўп. Шунинг учун туманимиз тадбиркорлари ер олиш муаммосига жуда кўп дуч келмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан ўтган йилдан бошлаб вилоятдаги бўш ер майдонлари “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилди. 

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар бир ташаббускор ушбу дастур орқали ўзига маъқул бўш ер майдонларини бемалол сотиб олиши мумкин.

Жумладан, туманимизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бино - иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб бериш бўйича аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Ўтказилган хатловлар натижасида 261 та  бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектларни аниқладик ва ушбу объектларнинг 126 тасига самарасиз фойдаланилаётгани сабабли таъсирчан солиқ механизми қўлланилди.

Шу билан бирга, 71 та бўш турган объектлар фаолиятини тиклаш юзасидан 71 та объект мулкдорлари томонидан истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилиб бунинг натижасида
1 млрд. 250,0 млн.сўм миқдорида инвестициялар жалб қилиниши келишиб олинди. 

 

 

Қадрли дўстлар!

Туманда мавжуд 1750 гектар бўз ва яйловларнинг деҳқончилик қилиш имкони бор қисмига сув таъминотини яхшилаш ҳисобига чорвачиликни ривожлантириш мумкинлиги аниқланди.

Масалан, айрим ҳудудларда қуйидаги йўналишлар бўйича қишлоқ хўжалиги лойиҳаларни амалга ошириш имкони мавжуд:

Асаларичилик бўйича тумандаги адир ҳуддуларида асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Балиқчилик бўйича сизот сув яқин жойлашган ер майдонларида балиқ етиштириш фермер хўжаликларини ташкил этиш.

Шоличилик бўйича туманда сув ресурслари юқори бўлган массивларида шоличилик фермер хўжаликларни ташкил этиш ҳисобига туман аҳолисининг гуручга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қамраб олиш мумкин.

Азиз юртдошлар!

Ҳомашёни қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари бўйича 2018 йил давомида 248,0 тонна мева-сабзавот (истъемолга 242,9 минг тонна, экспортга 5,1 минг тонна) етиштирилди.

Бироқ, туманда 2020-2021 йилларда мевани қуритиш ҳамда мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш зарур.

Бундан ташқари, мева-сабзавотчиликни кўпайтириш бўйича сув таъминоти оғир, адирли ер майдонларда томчилатиб суғоришни жорий қилиб, гидропоникали иссиқхоналар ҳамда боғ ва токзорлар барпо этиш режалаштирилган.

Тумандаги сабзавотчилик фермер хўжаликларининг ер майдонларининг 50 фоизига иссиқхоналар ташкил этишни керак. Натижада очиқ майдонларга нисбатан икки баробар кўп ҳосил олинади.  

Шулар қаторида, туманда жами парандалар сони
780,2 минг бошни ташкил этади. Шундан аҳоли ҳонадонларида
765,3 минг ва фермер хўжаликларда 14,9 минг яъни 2,0 фоизи фермер хўжаликларда парвариш қилинмоқда.

Аҳолини парранда маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида адир ҳудудларида қўшимча парандачилик хўжаликларини ташкил этиш зарурлиги аниқланди. 

Қадрли дўстлар!

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз туб ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларимиз самарасини янада ошириш мақсадида тадбиркорлар учун қулай имтиёзлар яратилмоқда.

Жумладан, хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши
5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканликлари белгилаб берилди.

Тўғридан - тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналаридаги инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловни тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиёзлари берилган.


Мисол учун: Тўғридан-тўғри хусусий хорижий маблағларни жалб қилинган инвестициялар ҳажми:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 3 йилга;

3 миллиондан 10 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 5 йилга;

10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.


 

Ҳурматли тадбиркорлар!

Яна шуни айтиш керакки, Мухтарам Президентимизнинг шахсан топшириқлари билан тижорат банклари тизимида тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир нечта имтиёзлар яратилди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари тижорат банкларида банк ҳисоб рақамларини очишда ҳеч қандай банк хизмати ундирилмайди ва хисоб рақамни электрон шаклда (яни банкга бормасдан) очиш имконияти яратилган.

Эндиликда тадбиркорларга мутасадди тижорат банклари томонидан 3 йил муддатгача 6 ой имтиёзли давр билан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида (16 фоиз) кредит маблағлари ажратилади. Бунда энг кам иш хақининг 150 баробаригача бўлган миқдорда гаров таъминотисиз, яни сектор раҳбарининг хулосасига асосан кредит олиш мумкинлиги белгиланди.

Аргосаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти сохасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модеринизация қилиш” лойиҳаси доирасида Тадбиркорларнинг Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларга 10 йил муддатгача 3 йил имтиёзли давр билан 500 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади.

Бунда кредит маблағи миллий валютада ажратилса Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида 16 фоиз, АҚШ долларида молиялашса йиллик 6 фоиз ставкада ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитларнинг 50 фоизигача (бунда 2 млрд.сўмдан ошмаган миқдорда) кафилликлар берилади.

Ушбу жамғарманинг кафилликлари барча тижорат банклари томонидан қабул қилинади. Шунингдек жамғарма томонидан
8 млрд.сўмгача ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми (5 фоизи)ни компенсация тарзида қоплаб беради.

Қадрли ҳамюртлар ва ҳурматли тадбиркорлар!

Буганги шарт-шароитлар ва яратилган имтизлардан унумли фойдаланиш шу билан бирга жонажон Ватанимиз иқтисодиётининг тарақий этишига ўз хиссангизни қўшинг!

Зеро бобокалонларимиз айтганларидек – Ишбилармон мардлик ва шижоат сохиби, азми қатъий, тадбиркор ва хушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан абзалдир. Ҳамиша юртимиз тинч, Юртбошимиз омон бўлсин!


Киритилган вақти: 22/11/2019 16:35 Кўрилганлиги: 2525
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 123
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг