Бош саҳифа / Янгиликлар / ЖАСОРАТ ҲЕЧ ҚАЧОН УНУТИЛМАЙДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЖАСОРАТ ҲЕЧ ҚАЧОН УНУТИЛМАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган кун ҳамда Ватан ҳимоячилари байрами муносабати билан ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтда вафот этган Избоскан туман ички ишлар бўлими ходими Илҳомжон Ҳайдаров туғилиб ўсган  хонадонига вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташриф буюрди. Иномжон ака ва Моҳирахон опага ҳамдардлик билдирар экан, мана шундай мард, жасур фарзандни вояга етказгани учун уларга миннатдорчилик билдирди.






Президентимизнинг шу йил 11 январдаги Фармони билан Илҳомжон Ҳайдаров вафотидан сўнг “Жасорат” медали билан тақдирланди. Вилоят ҳокими медални топширар экан Ватан учун фидоийлик кўрсатган инсонлар ҳамиша юрт ардоғида бўлиши, уларнинг қаҳрамонликлари унутилмаслиги, яқинлари давлатимизнинг қўллаб-қувватловида эканлигини таъкидлади.




Киритилган вақти: 13/01/2019 11:36 Кўрилганлиги: 3023
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг