Бош саҳифа / Янгиликлар / КАРВОНБОШИЛАР
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

КАРВОНБОШИЛАР

Пахтаобод туманида 287 та фермер хўжалиги бўлиб, 6 минг 591 гектар ерга пахта экилган. Шу кунларда 76 отрядга бириккан 20 минг аҳоли 19 минг 333 тонналик давлат режасини бажариш учун астойдил меҳнат қилмоқда. 9 та фермер хўжалигийиллик режани муддатидан олдин бажарди.

Андижон массивидаги Авазбек Исомиддинов раҳбарлик қилаётган «Эргашбой ота Абдулла» фермер хўжалиги пешқадамлардан бири ҳисобланади.44 гектар ерда «Андижон-37» навли пахта етиштирилиб, биринчи теримнинг ўзидаёқгектаридан 33 центнердан ҳосил кўтарилди. Бунда 6-отряднинг улуши катта бўлмоқда. Теримчилардан Ёрқиной Тўланова, Маҳфуза Турғунова ва бошқалар кунига 140-150 килограмм-дан «оқ олтин» олиб чиқишмоқда.

Ёқубов массивининг Ёдгоржон Ибрагимов раҳбарлигидаги «Агроном олим» фермер хўжалиги пахтакорлари ҳам туманда олдингилар қаторида боришмоқда. Уларгектаридан 34 центнердан ҳосил олишга эришдилар. Шижоати баланд теримчилар ҳосилдорликни 40 центнерга етказиш учун астойдил тер тўкмоқдалар. Маҳзуна Маматалиева, Мухтасар Мамедоваларнинг шу кунгача териб топширган пахтаси 1300 килограммдан ортиб кетди.


Киритилган вақти: 22/09/2018 15:11 Кўрилганлиги: 2997
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 115
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг