Бош саҳифа / Янгиликлар / КИБЕРТЕРРОРИЗМ: У гўё ўргимчак туридай
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

КИБЕРТЕРРОРИЗМ: У гўё ўргимчак туридай

Дунё янги давр - ахборот даврида яшамоқда. Глобаллашув шароитида «Ким ахборотни эгалласа, ўша дунёни эгаллайди», деган ғоя тобора ижтимоий воқеликка айланиб боряпти. Ҳозирги кунга келиб, ҳамма интернетга осонгина мобиль телефонлар ёки компьютер тармоқлари орқали уланиб олмоқда. Олам вертуаллашиб қолгандай. Исталган маълумотни ҳеч қийналмасдан осонгина топишингиз мумкин, фойдали маълумотлар изласангиз бу - яхши лекин ғоявий жиҳатдан бўш ва ёмонликни тарғиб қилувчи, миллий менталитетимизга зид бўлган вайронкор, беҳаё маълумотлар оламига кириб қолсангиз-чи? Интернет бежизга халқаро ўргимчак тўрига ўхшатилмайди.

Афсуски «электрон дунё» турли сиёсий кучлар учун ўзларининг террористик, экстремистик ташвиқотлар ва ғоялари, ўз қарашларини оммага тарғиб қилиш, ҳар бир жиноий тўдалар фаолиятини амалга ошириш йўлида асосий қурол сифатида фойдаланилмоқда. Ҳозирда дунёнинг бир қатор давлатларини ахборот инқилоби шароитларида вужудга келаётган глобал тармоқлар жамиятни жиддий ташвишга соляпти. Бу турдаги жамиятлар диний оқимлар, экстремистик ҳаракатдаги оммавий маданият ва психологик қарам қилувчи ўргимчак тўрларидир.

Янги ва ўрганилмаган жиноий соҳа сифатида инсоният учун хавфли ҳисобланган кибертерроризм муаммосини ҳал этиш алоҳида эътибор талаб қилади. Интернет тармоғи очиқ манбалар орқали биологик, кимёвий, ҳаттоки ядро қуролларини тайёрлаш технологияларини ўрганган ҳолда амалга оширилаётган қўпорувчилик ҳаракатлари ҳуқуқий муҳофаза қилувчи органлар эътиборини тортмоқда. Сайтларни ноқонуний йўллар билан бузиш орқали кибертеррорчилар турли маҳфий маълумотларни олиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Кибетерроризм аслида ахборот технологиялари ички фаолиятига ноқонуний аралашиш, компьютерда мавжуд дастурлар ёки маълумотларни мақсадли равишда йўқ қилиш, давлат органларининг муҳим қисмлари фаолиятини издан чиқариш билан бирга инсонлар ҳаётига хавф солиш, моддий зарар келтириш ёки оммавий қўрқитиш, ҳарбий низолар каби турли зарарли оқибатларни келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатлардир.

Террорчи ташкилотлар ўз саҳифаларини кенгайтириш ҳамда мақсадларига эришишда техника ва интернетнинг сўнгги имкониятларидан устамонлик билан фойдаланмоқдалар. Шу йўл билан террорчилик ҳаракатлари, мақсад ва вазифалари ҳамда маълумот бериш, ўз ғоя ва мафкурасини омма орасида тарқатиш билан бирга интернет фойдаланувчиларига ахборот - психологик таъсир ўтказиш, одамлар ўртасида ваҳима уйғотиш, ўз домига ҳаётни бир ўйин мисоли билувчиларни тортмоқдалар.

Ёшларимизни миллий истиқлол ғояси асосида тарбиялаш, олдимизга қўйган Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор йўналишларни мукаммал ўрганиб, унинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англасак, бизни ҳеч қандай куч енга олмайди. Ватан тақдирига масъуллик ҳиссини янада юксалтириш, бизга ёт бўлган одатлар ва қарашларга нисбатан собит эътиқодни, иммунитетни яратишимиз зарур, шундагина биз маънавий қадриятларимизни сақлаб қоламиз.


Киритилган вақти: 25/04/2018 14:18 Кўрилганлиги: 3492
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 107
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг