Бош саҳифа / Янгиликлар / Коллежлар ўқув йилига тайёрми?
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Коллежлар ўқув йилига тайёрми?

Андижон индустриал педагогика касб-ҳунар коллежида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини 2017-2018 ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш бўйича вилоят намунавий семинари ўтказилди. 

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг директорлари ҳамда уларнинг маънавий-маърифий, ўқув услубий, касбий таълим ишлари бўйича ўринбосарлари иштирок этди.




Унда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи Ф. Бузруков Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳадаги ислоҳотлар учун дастуриламал бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, тълим муассасаларида мавжуд камчиликлар сарҳисоб қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар белгиланди.

Семинар иштирокчилари таълим муассасасида ташкил этилган “Ёшлар овози” радиоси фаолияти, илм даргоҳига жорий йилда қабул қилинган 1-босқич ўқувчиларининг “Қасамёд” маросими, “Мустақиллик ва хотира дарси” ҳамда умумтаълим фанлари, махсус фанлар бўйича ташкил этилган очиқ дарс машғулотлари, ўқитувчиларнинг янги ўқув йили учун тайёрлаган ҳужжатлар мажмуаси, фаолият юритаётган спорт тўгаракларининг машғулот жарёнлари, шунингдек, билим масканида олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишдилар. Меҳмонлар ўзларининг фикр-мулохазалари, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.

Бу каби семинарлр шаҳар ва туманларда давом эттирилади.



Киритилган вақти: 07/08/2017 12:03 Кўрилганлиги: 4083
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 131
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг