Бош саҳифа / Янгиликлар / КОНТЕЙНЕР ПОЕЗДИ ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

КОНТЕЙНЕР ПОЕЗДИ ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Бугун "Андижон-I" темир йўл станциясига илк бор экспресс-контейнер поезди етибкелди.

Шу тариқа "Ўзбекистонтемир йўллари" акциядорлик жамияти октябрь ойидан бошлаб "Тошкент-Поп-(Роустон)-Марғилон-Андижон" йўналишидаюк ташувларини амалга оширишга киришди. Мазкур контейнер поезди дастлаб ҳафтада бир маротаба синов тариқасида хизмат кўрсатади. Кейинчалик, талабдан келиб чиқиб, рейслар сони кўпайтирилади.Пойтахтдан йўлга чиққан контейнер поезди 10 соатда етиб келади.



- Дастлабки рейсда Тошкентдан 60 та вагонда жами 1000 тоннадан зиёд турли юклар юборилди, - дейди "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бренд-менежмент ва маркетинг бўлими бошлиғи Фозилжон Шарипов. - Талабдан келиб чиқиб, вагонлар сони кўпайтирилиши мумкин.

- Бунинг аҳамияти шундаки, темир йўл орқали юк ташиш 2009 йилда тўхтатилган эди, - изоҳ беради "Андижон-I" темир йўл станцияси бош муҳандиси Давронбек Юнусов.- Пойтахтга йўл олган юклар Ангренга қадар автомашиналарда элтилиб, сўнгра платформаларга ортиларди. Бу эса харажатларнинг кўпайишига сабаббўларди. Қолаверса хавфсизлик ва тезкорлик масаласи ҳам бор


Киритилган вақти: 06/10/2018 15:45 Кўрилганлиги: 3218
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 109
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг