Бош саҳифа / Янгиликлар / «КУМУШ ТОЛА» ХИРМОНИ ЮКСАЛЯПТИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«КУМУШ ТОЛА» ХИРМОНИ ЮКСАЛЯПТИ

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ислоҳотларнинг рўёби билан яқиндан танишиш мақсадидаги Андижон сафари, халқимизфаровонлигига эътибори кўплаб юртдошларимиз қатори пиллакорларнингғайрат-шижоатини оширди.

Чилги ҳосил хирмонига барака қўшилди.Булоқбоши туманидаги «Абдулҳошим Нурматов» фермер хўжалиги миришкорлари 1500,«Замирабону саховати» фермер хўжалиги заршунослари 500килограмм пилла топшириб,шартнома режасини бажардилар. Муҳаббатой Абдукаримова, Раҳимахон Абдуллаева сингари илғорлар 105-125 килограммдан «кумуш тола»ни тарозига қўйишди.«Зиёиддин Парохиддин» фермерхўжалигининг пиллакориОдинахон Ўрмонова икки қути ипак қурти боқиб,150 килограмм ҳосил топширишга эришди.


- Туманимизнинг 121 тонналик пилла хирмонини яратиш жадал боряпти, --дейди «Булоқбоши агропилла» масъулияти чекланган жамияти агрономи ОдинахонШамсутдинова. - Давлатимиз томонидан пиллакорларга кўрсатилган ғамхўрлик ибратли ишлашга ундади.

Андижоннинг «кумуш тола» хирмони кундан кунга юксаляпти.


Киритилган вақти: 23/05/2018 19:30 Кўрилганлиги: 3472
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 97
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг