Бош саҳифа / Янгиликлар / Мажбурий ижро бюроси вакиллари битирувчи курс талабалари билан учрашдилар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Мажбурий ижро бюроси вакиллари битирувчи курс талабалари билан учрашдилар

Жорий йилнинг 25 март куни Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан Андижон Машинасозлик институтида битирувчи курс талабалари билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда Мажбурий ижро бюросининг вазифалари, унда фаолият олиб борувчи ходимлар, давлат ижрочилари ва инспекторларининг вазифалари ҳақида маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, битирувчи ёшларга мавжуд бўш иш ўринлари, ишга кириш тартиблари ва номзодларга қўйиладиган талаблар хусусида маълумот бериб ўтилди.                                             Бундан ташқари, тадбир давомида давлатимиз раҳбарининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Қарор бўйича ижро ҳаракатлари жараёнида ортиқча оворагарчилик, бюрократик тўсиқ ва ғовларга барҳам бериш, уни соддалаштириш ва жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг манфаатларини таъминлаш мақсад қилинган.

Унга кўра, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилади.

Медиация бу – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули бўлиб, ушбу усул амалга оширилаётган пайтда ижро иши 15 кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади.

Бунда томонлар ўртасида ижро предметига доир келишув расмийлаштирилган ҳолларда ижро иши юритиши тугатилади.


Шунингдек, қарорга мувофиқ, ижро иши юритишда белгиланган муддатларга ҳам ўзгартиришлар киритилди. 2019 йил 1 июндан бошлаб  ижро иши юритишни қўзғатиш ижро ҳужжати келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ижро иши қўзғатилади, ҳозирда 3 кун ичида қўзғатилади.

Ижро ҳаракатлари эса эндиликда, кўпи билан икки марта кечиктирилиши мумкин.

2019 йил 1 октябрдан “mib.uz” веб-сайтида бепул асосда ижро ҳаракатлари интерактив давлат хизмати тизими жорий этилади. Эндиликда интернет тармоғи орқали ундирувчи ва қарздор томонидан ижро ҳаракатлари боришини барча босқичларини кузатиш, жумладан, қарзни онлайн тарзда тўлаш ва ижро ҳужжати бажарилганлигини қайд этиш мумкин.

Жорий йил 1 октябрдан бошлаб, Мажбурий ижро бюро органлари ягона электрон маълумотлар базасини юритиб, ўзларига келиб тушган ижро ҳужжатлари бўйича бюро маълумотларини электрон тарзда юритишни тартиби йўлга қўйилиши ҳақида тушунтиришлар берилди.

Учрашувда иштирок этган талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Бу каби учрашувлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.



Киритилган вақти: 27/03/2019 14:22 Кўрилганлиги: 3266
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 111
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг