Бош саҳифа / Янгиликлар / МАКТАБ ФОРМАСИ ЎҚУВЧИ МАЪНАВИЯТИНИ БЕЛГИЛАЙДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

МАКТАБ ФОРМАСИ ЎҚУВЧИ МАЪНАВИЯТИНИ БЕЛГИЛАЙДИ

Янги ўқув йили яхши янгиликлар билан бошланди. Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳафтанинг шанба кунлариэркин машғулотлар куни деб белгиланди. Яъни айрим ўқувчилар қўшимча дарсларга, тўгаракларга қатнашса, бошқалари маҳаллий туризм йўналишлари бўйича саёҳатларга чиқяптилар.

Яна бир муҳим жиҳат, бу мактаб формаси хусусида. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августда “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Бу ҳужжат қабул қилингунга қадар, яъни бир йил давомида юздан ортиқ моделлар яратилиб, кенг муҳокамага қўйилди. Ниҳоят, тасдиқланган мактаб формаси учун табиий толадан тўқилган мато танланди. Унинг сифати давлат стандартлари талабларигажавоб беради. Бундан ташқари чидамлилиги, рангининг бола психологиясига мос келиши, матонинг гигиеник хусусиятлари ҳам инобатга олинган.

Ягона мактаб формаси ўқувчилар ўртасида ўзаро ижтимоий тенглик ва тартиб-қоидаларга итоаткорлик ҳиссини уйғотади. Ўқувчиларнинг кўча-кўйда, жамоат жойларида бошқалардан ажралиб туришини таъминлайди. Мактаб либоси икки кўринишда — 1- 6 ва 7-11-синфлар учун алоҳида ишлаб чиқилди. Бошланғич ёки юқори синф ўқувчисини тез ажратиб олиш мумкин.

Жорий ўқув йилида тасдиқланган шаклдаги мактаб формасида келиш ихтиёрий, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурийдир.

Мактаб формасини кийишда белгиланган талабларга риоя этиш лозим. Яъни кийимларнинг ўта тор ёки кенг бичимда бўлмаслиги;қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5-15 сантиметр пастда бўлиши;ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги;кўйлакнинг энг юқоридаги фақат битта тугмасидан ташқари бошқа тугмаларнинг қадалган бўлиши;кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши шарт.


Киритилган вақти: 13/09/2018 18:35 Кўрилганлиги: 3289
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 180
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг