Бош саҳифа / Янгиликлар / МАРҲАМАТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШУХРАТБЕК ҚАМЧИЕВНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ВА КИЧИК БИЗНЕСНИ ТУМАНДА ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЮЗАСИДАН ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

МАРҲАМАТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШУХРАТБЕК ҚАМЧИЕВНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ВА КИЧИК БИЗНЕСНИ ТУМАНДА ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЮЗАСИДАН ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум азиз, Марҳаматликлар !

Муҳтарам юртбошимиз таъбири билан айтганда, тимсолида Ватан келажаги, истиқболи ва тараққиёти намоён бўладиган мард ва олижаноб тадбиркорлар, иннавацион ғоялар машинасини яратаётган бунёдкор ишбилармонлар!

Туманимизда ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш, тадбиркорлик ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилган. Сиз тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг хилма-хил ғоя ва лойиҳаларингиз орқали туманимиз, жамиятимиз кундан-кун ривожланиб, халқимиз  манфаат кўрмоқда. Бугунги кун тадбиркорининг эзгу мақсади юртбошимиз айтганидай, халқни рози қилиш, одамлар учун фаровон ва бахт- саодатли турмуш тарзини қарор топтиришга айланиши керак. Шу ўринда туманимиздаги фаолият олиб бораётган "Водий хамкор агрофирмаси",          "Ас текстил", "Марҳамат 112", "Мустафо савдо қурилиш", "Шифо асал дармон агрофирма" масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда "Орифжон ота шифо маскани" хусусий шифохоналарини фахр билан тилга оламан.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида, Жаҳон банкининг ''Бизнес юритиш - 2020” ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғонага кўтарилиб, 69-ўринни эгаллади ва дунёнинг энг яхши 20 та ислоҳотчи давлати қаторидан жой олди. Янги корхона очиш қулайлиги бўйича юртимиз илк бор дунёда саккизинчи ўринга кўтарилди.

Туманда фаолият юритмаётган 1005 та тадбиркорлик субъектларини хар бири билан индивидуал ёндашиб уларни фаолият юритмасликларига нима сабаб бўлаётганлигини нималар, тўсқинлик қилаётганлигини ўрганиб чиқилди.

Натижада жорий йилнинг 10 ойи давомида жами 449 нафар тадбиркорлик субъектларини асосан ер ажратиш,бино билан таъминлаш ва фаолиятини давом эттириш учун малака яъни тажриба етишмаслиги хамда коммунал таъминотда узилишлар булаётганлиги каби муаммолари хал этилиб фаолияти тикланди.

Худди шундай жорий йил якунига кўра Президентимиз томонидан тадбиркорлик субъектларини икки баробарга ошириш бўйича берилган топшириғига асосан туманимизда 325 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши режаси белгиланган. Жорий йилнинг 10 ойи давомида туманда 289 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Жорий йил якунига кура яна 36 нафар янги тадбиркорлик субектлар ташкил этишни уз олдимизга максад килиб олдик.

 

Бугунги кунда фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари туманда жами рўйхатга олинган 1550 та (758 таси юридик шахс, 792 таси якка тартибдаги тадбиркор) хўжалик юритувчи субъектлар фаолият кўрсатаётган бўлса, жорий йилнинг 10 ойи давомида уларнинг сони   1839 тани ташкил этди.

Бундай имкониятлар натижасида жорий йилнинг ўтган 10 ойида 289 та ёки 2018 йилгига нисбатан 2 баробар кўп янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Шунингдек, 2019-2020 йилларда туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларидан ўтган давр мобайнида 3 та йирик лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 76 млрд. 900 млн. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 261 та янги ишчи ўринлари яратилишига эришилди.

         Мархамат туманида 2019-2020 йиллар давомида жами 46 та лойиҳалар умумий қиймати 272 млрд  530 млн сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1 157 та янги ишчи ўрни яратилади.

Жумладан

         Саноатда 63 млрд 119 млн сўмлик 10 та лойиҳа амалга оширилиб,
478 та иш ўрин;

         - хизмат кўрсатишда 86 млрд 496 млн.сўмлик 21 та лойиҳа амалга оширилиб, 291 та иш ўрин;

         - қишлоқ ҳўжалигида 122 млрд 915 млн сўмлик 15 та лойиҳалар амалга оширилиб, 388  та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

         Мархамат туманида 2019-2020 йиллар давомида жами 37 та қўшимча лойиҳалар умумий қиймати 594 млрд 382 млн сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1 693 та янги ишчи ўрни яратилади.

2019 йил 10 ойи давомида умумий қиймати 110 млрд 361 млн сўмлик  23 та лойиха тушурилиб,       651 та янги ишчи ўрни яратилди.

Жумладан,

Саноатда 37  млрд 479 сўмлик 9 та лойиҳа амалга оширилиб,
515  та иш ўрин;

- хизмат кўрсатишда 27 млрд 352 млн.сўмлик 10 та лойиҳа амалга оширилиб, 117 та иш ўрин;

- қишлоқ ҳўжалигида 8 млрд 230 млн сўмлик 4 та лойиҳалар амалга оширилиб, 19 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

 

Азиз Марҳаматлик, тадбиркорлар ва ишбилармонлар.

Шу ўринда, бир муаммога тўхталиб ўтсам, хабарингиз бор вилоятимиз ҳудуд жихатдан бошқа вилоятлардан кўрра анча кичик, лекин аҳолимиз сони кўп. Шунинг учун туманимиз тадбиркорлари ер олиш муаммосига жуда кўп дуч келмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан ўтган йилдан бошлаб тумандаги бўш ер майдонлари “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилди. 

Хусусан, шу кунгача 186 та бўш турган ерлар аукционга қўйилиб,  56 таси инвестиция киритиш шарти билан сотилиши таъминланди.

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар бир ташаббускор ушбу дастур орқали ўзига маъқул бўш ер майдонларини бемалол сотиб олиши мумкин.

Жумладан, туманимизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бино-иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб бериш бўйича аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Ўтказилган хатловлар натижасида 195 та  бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектларни аниқладик ва ушбу объектларнинг                 126 тасига самарасиз фойдаланилаётгани сабабли таъсирчан солиқ механизми қўлланилди.

Шу билан бирга, Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида тадбиркорлик субъектларига инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан 22 та давлат мулки объектларининг бирортаси хам “ноль” қийматда ва аукцион электрон савдолари орқали тадбиркорларга берилмаган.

Азиз юртдошлар!

Ҳомашёни қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари бўйича 2018 йил давомида 161.8 минг. тонна мева-сабзавот (истъемолга 155.6 минг тонна, экспортга 6.2 минг тонна) етиштирилди. Туманда мева-сабзавот маҳсулотларни қайта ишлаш қувватлари 4.5 минг тоннани (жами етиштирилган маҳсулотларнинг 2.7 фоизини қайта ишлаш) ташкил этади.

Шунингдек, туманимизда аҳоли истеъмолидан ортиқча мева-сабзавот махсулотлари етиштирилади. Марҳамат туманида 2020-2021 йилларда жами 1 минг тонна мевани қуритиш ҳамда 2,5 минг тонна мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш зарур.

Бундан ташқари, мева - сабзавотчиликни кўпайтириш бўйича сув таъминоти оғир, адирли ер майдонларда томчилатиб суғоришни жорий қилиб, гидропоникали иссиқхоналар ҳамда боғ ва токзорлар барпо этиш режалаштирилган.

Тумандаги сабзавотчилик фермер хўжаликларининг ер майдонларининг 50 фоизига иссиқхоналар ташкил этишимиз керак. Натижада очиқ майдонларга нисбатан икки баробар кўп ҳосил олинади. 

Шулар қаторида, туманда жами парандалар сони 44 минг 946 бошни ташкил этади. Шундан аҳоли ҳонадаларида
39 минг 646 ва фермер хўжаликларда 5,3 минг яъни 12 фоизи фермер хўжаликларда парвариш қилинмоқда.
Аҳолини парранда маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида, туманимизнинг адир ҳудудларида қўшимча парандачилик хўжаликларини ташкил этиш зарурлиги аниқланди. 

Мен туман ҳокими сифатида сизларга мурожаат қилиб, шуни айтаманки, ҳамиша ва ҳар доим сизлар билан биргаман. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, сизларни қўллаб-қувватлашга, фаолиятингизни қонунлар билан кафолатлашга туманимизнинг  4 та сектори  раҳбарлари билан биргаликда ҳамиша тайёрмиз.

Мақсадимиз ҳам битта, тадбиркорлик ва кичик бизнесни туманда янада ривожлантириш, янада юксалтириш, дунё бозорига чиқиш ва Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини намоён этишдан иборат. Яна бир бор такрорлайман, туман ҳокими сифатида керак бўлса ҳар кунги иш вақтимни сизлар билан бирга янги кичик бизнес субъектлари ташкил этишга, тадбиркорлар  муаммоларини  ҳал этишга сарфлайман. 

Тадбиркор бой бўлса, юрт гуллаб- яшнайди, халқимизнинг эртанги кунга бўлган  ишончи ортади.

Ҳурматли тадбиркорлар, сизларни туманимиз, вилоятимиз, Ватанимиз истиқболи учун барчангизни ҳамжихатликда ишлашга,  ҳамкорликка чақираман.


Киритилган вақти: 22/11/2019 16:22 Кўрилганлиги: 2611
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 139
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг