Бош саҳифа / Янгиликлар / МИБ директори ўринбосари Андижонда сайёр қабул ўтказди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

МИБ директори ўринбосари Андижонда сайёр қабул ўтказди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Эгамбердиев Музаффар Эминович жорий йилнинг 22-23 апрель кунлари Андижон вилоятида сайёр қабулларни ўтказди.



Сайёр қабул жараёнларида жами 42 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаати қабул қилиниб, уларни жойида ҳал қилиш чоралари кўрилди. Мурожаатлар асосан энергия ресурсларидан қарздорлик, алимент ҳамда зарар суммаларини ундириб бериш, тизимга ишга қабул қилиш каби масалалар билан боғлиқ бўлди. Барча масалалар бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди, тегишли муддатлар белгиланди ҳамда фуқароларга зарур тушунтиришлар берилди.

Жумладан, Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи О.Эргашев 1999 йилда табиий газ тармоғидан уздирилган бўлсада, ҳозирга қадар 535 минг сўм миқдорида қарздорлик ҳисобланаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган. Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ушбу ҳолат жойига бориб ўрганилиб, хатлов далолатномаси тузилди ҳамда 531 минг сўм нореал қарздорлик дастурдан чиқариб юборилди.

Фуқаро Т.Шарафутдинова суднинг қарорига асосан қарздор Д.Комиловдан 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини ундирилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Шу куни қарздор Д.Комиловдан 2019 йил январь-март ойлари учун 1.521.000 сўм ундирилиб, қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги тўлиқ бартараф этилди.

Шахрихон туманидан келган Х.Жўраева ҳам алимент пулларини ундирилишида ёрдам сўради, қарздордан 1.221.000 сўм ундирилиб, Х.Жўраевага тақдим этилди.

Суднинг қарорига асосан 5.600.000 сўм зарар суммасини  ундирувчининг оила азоларига тўлиқ тўлаганлигини, ундирувчининг чет давлатида бўлганлиги сабабли ижро хужжати тамомланмаётганлигини айтиб мурожаат қилган С.Юлдашевнинг ҳам масаласи ҳал этилди. Ушбу ҳолат бўйича ижро иши тамомланди.

А.Мўйдиновнинг ҳам мурожаати қаноатлантирилиб, фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 13.12.2018 йил кунги қарорига асосан қарздор Р.Солиевдан ундирилиши лозим бўлган 3.924.070 сўм қарзнинг 1.500.000 сўми шу куни ундириб берилди.

Сайёр қабул давомида барча мурожаатлар алоҳида кўриб чиқилиб ҳал этилганлиги, уларнинг ечимлари юзасидан масъуллар бириктирилганлиги ҳамда берилган тушунтиришлар фуқароларда миннатдорчилик ҳиссини уйғотди.



Охирги ўзгариш: 24/04/2019 15:42 Кўрилганлиги: 647
 
Жами мурожаатлар: 1362 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (20%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 113
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг