Бош саҳифа / Янгиликлар / МУБОРАК ОЙДА ҚИЛИНГАН ЯХШИЛИК САОДАТДИР
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

МУБОРАК ОЙДА ҚИЛИНГАН ЯХШИЛИК САОДАТДИР

Муҳтарам Юртбошимизнинг яқинда эълон қилинган "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида" ги қароридашафоатли ўттиз кунда хайрли ишларга бел боғлашимиз зарурлиги баён этилган.

Рамазон биз учун эзгулик, саховат, меҳр- шафқат рамзидир.Муқаддас Қуръони Каримда ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик бебаҳо неъмат эканлиги битиб қўйилган. Муборак фурсатда бағрикенглик қилсак,ҳар бир ўтаётган кунимизгашукроналар келтирсак арзийди. Бунинг учун барча неъматлар муҳайё.

Билишимизча, вилоятимиздаги 172 та масжидда таровеҳ ҳамда Хайит намозлари ўқилади. Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги томонидан давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги ва ҳамжиҳатлигида Рўзаи Рамазон кунларида жамулжам бўлиб, беш вақт намозни ҳамда оқшомдан бошлаб таровеҳ намозларини адо этиш учун ҳамма шароитлар яратилди.

Масжидларда намозхонларнинг эмин-эркин келиб-кетишлари, транспорт хизмати кўрсатиш ва уловларга қўналғалар яратиш, умуман олганда, хавфсизликни таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Шу билан бир қаторда, мазкур диний муассасаларда санитария-гигиена талаблари, озодалик, саранжом-саришталикка риоя этиш борасида ҳам қатор юмушлар адо этилган. Намозларда ёшларни хайрли ишларга руҳлантириш, меҳр-оқибатни кучайтириш хусусида ибратли ҳаётий ҳикояларни сўзласак, нур устига аъло нур бўлади. Маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш, оилаларда қўйди-чиқдиларга ўрин қолдирмаслик тўғрисидаги панду насиҳатлар ҳам шу кунларда янада таъсирчан кучга эгадир.

Муборак ойда эътиборимизни қаратишимиз зарур бўлган яна бир жиҳат мавжуд.Биз турмушда азалий удумларимиздан бири бўлган ифторликларнидабдабага айлантириб, кибру ҳавога берилганларни, бошқаларга ўзини "кўрсатиб қўйишга" интилганларни кўрдик. Бундай иллатлардан оддий фуқаролар норизо бўладилар.

Исрофгарчиликка йўл қўйиш, дунёда борки нозу неъматларни дастурхонларга тўкиб ташлаб, увол қилиш ноинсофликэмасми, ахир?! Табаррук ойда кўнгилга тугилган ҳимматимиз бор экан, уни ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд кишиларга сарфласак бўлмайдими?

Маҳалламизда етим-есир, бева-бечора кишилар бўлса, уларнинг бошини силасак, икки дунё саодатига эришамиз. Узоқлашиб кетган қариндошимизни йўқласак, кексаларнинг ҳолидан хабар олсак, улуғ иш бўлади-ку! Зиёратгоҳларни, қабристонларни обод қилишга ҳисса қўша оляпмизми – шу ҳақда ҳам ўйлаб кўрайлик.

Ифторлик издиҳомини "ким ўзар мусобақа"сига айланиб кетмаслиги учун маҳалла фаоллари, имомларимиз ўз сўзларини айтмоғи даркор. Дунёда инсоф, тежам, меъёр, деган тушунчалар бор. Шундай экан, тинч-осуда ҳаётимизнинг қадрига етаман, дейдиган одам шукр сўзини тилидан ва дилидан қўймай, атрофидагиларга яхшилик қилишга бел боғлаши лозим.


Киритилган вақти: 23/05/2018 19:46 Кўрилганлиги: 3138
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 140
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг