Бош саҳифа / Янгиликлар / Мурожаат ортида инсон тақдири бор
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Мурожаат ортида инсон тақдири бор

Ўзбекистон ҳукумати порталидаги виртуал қабулхона давлатимиз раҳбари билан ­оддий одамлар ўртасида ҳеч қандай воситачиларсиз тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйди.

Мурожаатларнинг қисқа вақт ичида самарали, энг муҳими, қонун доирасида ҳал бўлаётгани халқнинг кайфиятини кўтаряпти, ишончини оширяпти.


Туман ва шаҳарларда ташкил этилаётган сайёр қабулларда ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири борлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мутасаддилардан хоҳиш ва ирода, ҳаётдаги ўткир муаммоларга тик қарай олиш, уларни бартараф этишнинг ­таъсирчан йўлларини ­топиш талаб ­қилиняпти.

Сайёр қабулнинг иккинчи куни Бўз ва Асака туманларида ўз фаолиятини давом эттирди. Унда Асака, Андижон, Балиқчи, Бўз, Олтинкўл, Марҳамат, Шаҳрихон, Улуғнор туманлари фуқароларининг мамлакат Президентининг Виртуал қабулхонасига йўлланган мурожаатлари ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов, Республика Бош прокуратураси, Олий суди, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда тегишли ташкилотлардан ташриф буюрган мутасаддилар мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши масаласига атрофлича ёндашдилар.

Учрашувларда соғлиқни сақлаш, уй-жой, болалар нафақаси таъминоти, фуқаролик, бандлик масалалари ўрганиб чиқилди ва қатор масалалар шу жойнинг ўзида ечимини топди.

- Мен банкдан 18 миллион сўм кредит маблағи олиб, тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтирмоқчи эдим, - дейди Балиқчи туманидан келган Шаҳло Асқарова.- Бироқ Сарвар Йўлдошев деган шахс бу маблағларни ўзлаштирмоқчи бўлиб, мени анча сарсон қилди. Мурожаат қилган эдим, туман ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг аралашуви билан адолат қарор топди.

Балиқчилик Зоҳида Долиеванинг 1 ёшдан ошган ўғли хасталикка чалиниб, инсульт бўлиб қолди. Фуқаро ёрдам сўради. Маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан моддий ёрдам кўрсатилди, шифокорлар бемор боланинг имтиёзли равишда даволанишини йўлга қўйдилар.

Булоқбошилик фуқаро Музаффар Сотволдиев машинасини устахонага таъмирлатиш учун олиб борганини, усталар бу автоуловни ҳеч қандай гувоҳномасиз ҳайдаб жиноят содир этишгани ва транспорт воситаси жиноят қуроли сифатида мусодара этилгани тўғрисида сўзлади. Туман ҳуқуқ-тартибот органларига масалани жиддий ўрганишга киришдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш бўйича қилинган мурожаатлар юзасидан ҳам амалий ҳаракатлар бормоқда.

Бўз тумани Пиллакор маҳалласида яшовчи Г.Цой ҳудудда доимий равишда юзага келаётган зах сувлар аҳоли ўртасида турли касалликлар келтириб чиқараётгани, табиат мувозанатига салбий таъсир кўрсатаётганини баён этди. Мурожаат Норин-Қорадарё ирригация тизими ҳавзаси бошқармаси томонидан тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқиляпти.

- Фуқаро томонидан билдирилган таклифлар манзилли дастурга киритилиб, 2018 йил ижобий ҳал этилади, - деди бошқарма вакили Иқболжон Тоҳиров.

Андижон туманидаги 13-умумтаълим мактаби синф хоналарининг пол қисмини таъмирлаш масаласини кўтариб чиққан Абдурашид Эшоновга ҳам мутасаддилар тез фурсатда ўз жавобини айтишади.

Биз, бугунги кунимиз кечагидан, эртамиз бугунги ­кунимиздан кўра фаровон бўлишига ­интиляпмиз. Ана шундай улуғ ва хайрли мақсадларимизнинг рўёбга чиқиши кўп омил ва мезонларга боғлиқ. Аммо уларнинг ичида ҳаётимизда адолатни қарор топтириш энг зарурий шарт ҳисобланади. Зеро, ижтимоий адолат таъминланган давлатда ­халқнинг бунёдкорлик ­салоҳияти, яратувчанликка интилиши ва иштиёқи муҳим аҳамиятга эга. Виртуал қабулхонага келаётган ҳар бир мурожаат қатъий назоратга олинганидан, уларда кўтарилган масалалар тезда ечим топаётганидан далолатдир.



Киритилган вақти: 31/03/2017 08:49 Кўрилганлиги: 4348
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 143
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг