Бош саҳифа / Янгиликлар / Мутахассис маслаҳати: олдини олиш мумкин
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Мутахассис маслаҳати: олдини олиш мумкин

Ҳар йили дунёнинг юздан ортиқ мамлакатида 300 миллиондан зиёд, аҳоли безгак билан хасталанади, 1,5 миллиондан 2,7 миллионгача одам нобуд бўлади. 


Бу касалликдан Африка давлатлари фуқаролари кўпроқ азият чекадилар. Дунёнинг 42 мамлакатида унинг тропик тури мавжуд бўлиб, тарқалиш даражаси ҳам юқори.

Безгак иситма хуружлари, талоқ ва жигарнинг катталашуви билан кечади. Бемордан соғлом одамга уч хил йўл билан чивинлар орқали, инъекция орқали юқади. Ҳомиладор онадан болага ўтади.




Касалликнинг энг оғир тури тропик безгак бўлиб, унинг яширин даври 7-14 кун. Белгилари - нохушлик, чарчаш, бош оғриғи, енгил бош айланиши, кўкракда, белда, суяк ва бўғимларда оғриқ пайдо бўлиб, иштаҳа йўқолишидир.


Четга чиқиб келган фуқаролар касалликнинг олдини олиш учун диспансер назоратида профилактика мақсадида шифокор тавсиясига биноан безгакка қарши дори воситаларини қабул қилиши зарур. Сув ҳавзаларини сувўтларидан тез-тез тозалаб туриш, ботқоқлик, ташландиқ, кўлмак сувлардан фойдаланмаслик лозим.

Хасталикни даволашдан кўра, олдини олиш осонроқ, албатта. Шунинг учун энг, аввало, хонадонларда, ишлаб чиқариш корхоналари ва умумий овқатланиш шохобчаларида санитария-эпидемиология талабларига риоя этиш мақсадга мувофиқ. Покиза ва саришта жойда ҳеч қандай касаллик бўлмайди.

А. МАМАЖОНОВ,

Андижон шаҳри давлат санитария-эпидемиология

назорати маркази мутахассиси.



Киритилган вақти: 17/06/2017 09:03 Кўрилганлиги: 4191
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 162
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг