Бош саҳифа / Янгиликлар / National geographic АНДИЖОН ЗАМИНИДА
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

National geographic АНДИЖОН ЗАМИНИДА

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси таклифига биноан американинг таниқли "National geographic" (Photogrhy life) телеканалининг вакиллари Насим Мансуров, Вильям Махер ва Патрик Келли Ўзбекистонда бўлиб туришибди. Бир ой мобайнида улар мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, миллий ҳунармандларнинг асарлари, ижтимоий ҳаётнинг бошқа жабҳаларини суратга олиб, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини тарғиб қилувчи фотоальбом яратадилар.

Вилоятимиз билан танишувни меҳмонлар Андижон шаҳридан бошладилар.

– Аслида Фарғонанинг Марғилониданман, – дейди ижодий гуруҳ раҳбари Насим Мансуров. – Истиқлол туфайли 20 йил муқаддам Колорадо штати университетига ўқишга кирдим. Сўнгра "National geographic" телеканалига ишга таклиф қилишди. Турфа мамлакатлар, турли халқлар маданияти билан танишдим. Дилимда эса Ўзбекистонни дунёга танитиш истаги бор эди. Бетакрор табиатимиз, бой тарихимиз, меҳмондўст халқимиз ҳақида ҳикоя қилувчи фотоасарлар яратишни ният қилдим. Бу истагим бугун амалга ошаётганидан мамнунман.

Насим Мансуровнинг дўсти, Колорадо университети битирувчиси андижонлик Улуғбек Қосимхўжаев ҳозирда туризмни ривожлантириш бўйича Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатади. Унинг сўзларига кўра, Насимжон яратган "Photogrhy-life.com" сайтини ҳар ойда 5 миллион ўқувчи кузатиб борар экан.

Мамлакатимиз Президентининг хориждаги ватандошларга қилган мурожаатидан илҳомланган Насимжон ва унинг ҳамкасблари ўзларининг сара ишларини республикамиздаги нашриётларга беминнат тақдим этганликлари ҳам диққатга сазовор.

Меҳмонлар вилоят марказидаги "Жомеъ" комплексини кўздан кечирдилар. Ҳунармандлар дўконларини айландилар, дўстона суҳбатлар қурилди. Қўғирчоқ устаси Нигора Раҳимова, юз нафар шогирд тайёрлаган зардўзлик санъати давомчиси Иродахон Қорабоева, заргар Нозимжон Ҳошимов маҳсулотлари тасвирга туширилди. Телеканал ижодкорлари вилоятимизда уч кун меҳмон бўладилар.


Охирги ўзгариш: 01/04/2019 13:46 Кўрилганлиги: 2999
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 140
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг