Бош саҳифа / Янгиликлар / Ногиронлиги бўлган шахсларга моддий-маънавий кўмак берилмоқдами?
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ногиронлиги бўлган шахсларга моддий-маънавий кўмак берилмоқдами?

Юртимизда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳаёт сифатини яхшилаш тизимини такомиллаштириш, уларга таълим олиш ва ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда.

Давлат томонидан халқимизга хос бўлган меҳр-шафқат ҳамда эзгулик туйғуларини ҳисобга олган ҳолда ногиронларнинг муҳим эҳтиёж ва талабларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кўпчилик ногиронлар кундалик турмушда турли қийинчиликларга дуч келиб, бу уларнинг мамлакат сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ногиронларга қулай ҳаётни таъминлаш учун қўшимча шароитлар яратишни, шунингдек, ногиронларга нисбатан муносабатни ўзгартириш, атрофдагиларни уларнинг жамиятда тўлиқ ва тенг ҳуқуқли иштироки ҳақида хабардор қилиш, ногиронларнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш ўта муҳим ва биринчи навбатдаги қадам ҳисобланади.

Бугун Андижонда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса, пенсионер ва ногиронлар учун қандай ишлар амалга оширилмоқда деган савол барчамизни бирдек қизиқтирмоқда.

Ушбу йўналишда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббий-ижтимоий хизматлар бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак, айни мақсадимизга мувофиқ бўлар эди. Ўрганишларимиз давомида ҳозирда Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси орқали рўйхатга олинган жами 2053 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса, пенсионер ва ногиронлар бўлиб, уларга 258 нафар тиббий-ижтимоий ходимлар бириктирилган. Белгиланган тартибда ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатилиб келинмоқда. Ушбу якка-ёлғизлардан 137 нафарига 2019 йил 9 ойи давомида 200.1 млн. сўмлик

11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва 4 турдаги гигиеник воситалар етказиб берилди.

1343 дона (1222351.6 минг сўмлик) реабилитация техник воситалари муҳтож ногиронларга бепул етказиб берилди (703 та ногиронлар аравачаси (843000.0 минг сўмлик) (шу жумладан 41 та болалар аравачаси),  299 дона эшитиш мосламаси (107640.0 минг сўмлик), 96 дона хасса (1440.0 минг сўмлик), 102 жуфт қўлтиқ таёқ (5610.0 минг сўмлик), 16 дона юриш мосламаси (7200.0 минг сўмлик), 8 дона тирсакли хасса (480.0 минг сўмлик), 23 дона кўзи ожизлар хассаси (1380.0 минг сўмлик), 54 дона нажас қабул қилгич (6480.0 минг сўмлик), 42 дона пешоб қабул қилгич (252.0 минг сўмлик). Шунингдек, 377 нафар ногиронлар 896 дона (246296.6 сўмлик) протез-ортопедия маҳсулотлари билан бепул таъминландилар.

2239 нафар ногиронлар ва пенсионерлар, шундан, 245  нафар 1941-1945 йилардаги уруш қатнашчи ва ногиронлари ҳамда фронт ортида ҳизмат қилганлар, 70 нафар ёлғиз, кекса пенсионер ва ногиронлар сиҳатгоҳларда ўз соғликларини тиклаб қайтишди.

Андижон вилояти Тиббий меҳнат экспертиза комиссиялари ушбу соҳада вилоятимизнинг 16 ёш ва 16 ёшдан катта фуқароларига тиббий-меҳнат экспертиза хизмати кўрсатиш билан шуғулланиб келмоқда. Бугунги кунда Андижонда вилоят бош ТМЭК, шаҳар ва туманларга бириктирилган

6 бирламчи ТМЭКлар ҳамда ихтисослаштирилган психиатрия ТМЭКлари фаолият олиб бормокда.

2019 йил 1 октябрь ҳолатига вилоятда ҳисобда турган 16 ёшдан катта жами ногиронлиги бўлган шахслар сони 55090 нафарни ташкил килади.

Жорий йил бошидан ТМЭКлар томонидан янги тайинланган бирламчи ногиронлар сони - 3901 нафарни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 325 нафарга (7,7%) камайган. Аммо ўтган йилларда ногиронлик белгиланиб муддати тугаганидан сўнг кайта белгиланган ногиронлар сони - 8313 нафар бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 296 нафарга (3,7%) ортганини кўрсак, соғломлашганлиги сабабли ногиронлик гуруҳи бекор қилинганлар 248 нафар (3,0%), соғлигининг ҳолатида ижобий натижалар бўлганлиги сабабли қисман реабилитация қилинганлар - 440 нафар (5,6%) ҳамда ногиронлик гуруҳи муддатсиз (умурбодга) даврга белгиланганлар -2243 нафар(18,4%)ни  ташкил этган.

Жорий йил 9 ойи давомида ногиронлик белгиланишига олиб келган касаллик турлари бўйича таҳлил қилинганида асосий ўринларда юрак-қон томир тизими касалликлари 19%, руҳий касалликлар 10,5%, онкологик касалликлар 11,4% ни ташкил қилиб, юқори ўринларда турибди.

ТМЭКлар томонидан ногиронлик белгиланиб ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий реабилитация қилиш, даволанишига кўмаклашиш мақсадида жорий йил бошидан 1013 нафар шахсларга маҳаллий ҳамда ҳудудий реабилитация марказларига бепул ордерлар берилди. Реабилитация марказида даволаниб чиққанидан сўнг соғлиги ҳолатида ижобий натижаларга эришилганлиги сабабли 23 нафар шахсларда тўлиқ реабилитация (ногиронлигини бекор қилиш), 67 нафар қисман реабилитация (ногиронлик гуруҳини енгиллаштириш) қилинишига эришилди.

2019 йил 9 ойи давомида фуқаролардан келиб тушган ариза ва шикоятлар 282 тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10.1% га камайган. Мурожаатларнинг барчаси ўз вақтида ўрганилиб қонуний тушунтиришлар берилди. Келиб тушган шикоят ва аризаларнинг 267 таси ёки 94,6% ТМЭКлар томонидан 3-гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги лекин пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга асосан бу ногиронлик гуруҳига пенсия тўлови бўлмаганлиги сабабли оғирроқ ногиронлик гуруҳига ўтказишни сўраганларни ташкил қилади.

Ҳисобот даврида ногиронлик белгилаш учун тиббиёт муассасаларида фуқароларга расмийлаштирилган тиббий ҳужжатларда йўл қўйган хато ва камчиликлари сабабли туман шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг 14 нафар шифокорларига нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Ногиронликни олдини олиш фуқароларга ҳуқуқий ва тиббий тушунчалар бериш мақсадида 2 маротаба вилоят телевиденияси орқали, 2 маротаба газета орқали билвосита ҳамда 181 маротаба маҳаллаларда бевосита фуқаролар билан учрашилиб мулоқотлар ўтказилди.

Вилоят бош ТМЭК томонидан бирламчи ва ихтисослаштирилган ТМЭК лар фаолияти устидан 128 маротаба текширишлар ўтказилиб, 2648 нафар ногиронлик белгиланган шахсларнинг хулосалари асослилиги ўрганилди.

Имконияти даражаси ва меҳнат қобилиятидан келиб чиқиб, 2047 нафар ногиронларга меҳнатга тавсия берилиб, ишга жойлашиш мақсадида Бандликка кўмаклашиш марказларига юборилди, шулардан 24 нафари ишга жойлашди.

Имкониятлари чекланганлиги сабабли Фарғона ҳудудий имконияти чекланган шахслар учун касб ҳунар коллежига 69 нафар ногирон болаларга тавсия берилди, шулардан 15 нафари ўқишга жойлашди.

Имкониятлари чекланганлиги сабабли 351 нафар ногиронларга ногиронлик аравачасига, 63 нафарига эшитиш аппаратига, 97 нафарига қўлтиқ таёққа, 19 нафарига тирсакли қўлтиқ таёққа, 9 нафарига юриш мосламасига(ходунокка), 9 нафарига пешоб вабул қилгичга, 124 нафарига хассага, 99 нафарига оёқ протезига, 21 нафарига қўл протези билан таъминланиши бўйича хулосалар берилди.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси тасарруфидаги туман (шаҳар) бўлимларида 2019 йилнинг

1 октябрь ҳолатига вилоят бўйича жами 61 765 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар мавжуд бўлиб, шундан 33 880 нафари ногиронлик пенсия олувчиларни, 25 047 нафари болаликдан ногиронлик нафақаси олувчиларни, 2 838 нафари катта ёшдаги, иш стажига эга бўлмаган ногиронлик нафақа олувчиларни ташкил этади.

Ушбу ногиронлиги бор фуқароларга 2019 йилнинг 9 ойи давомида бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан 252 млрд 88 млн 787 минг 308 сўм миқдорида пенсия ва нафақалар тайинланиб тўлаб берилди.

Ушбу маблағларниннг 160 млрд 582 млн 932 минг 52 сўми пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 91 млрд 505 млн 855 минг 256 сўми бюджет маблағлари ҳисобидан пенсия ва нафақа тўловлари амалга оширилди.

2019 йил давомида ногиронлиги бўлган ҳамда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида жами

300 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган аёлларни бошланғич бадал маблағлари тўловини амалга оширган ҳолда уй-жой билан таъминлаш режалаштирилган.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхоналари“га мурожаат этаётган фуқароларнинг манфаатларини ҳимоялаш ва уларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 01-07/1-530-сонли мажлис қарорига асосан республика ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 209 та уй-жойлар учун 3 млрд. 54,4 млн сўм ва хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 132 та уйлар учун 1 млрд 878,7 млн. сўм миқдорда бошланғич бадал маблағлари молиялаштирилди (жами 341 нафар хотин-қизларнинг уй-жойлари учун 4 млрд 933,1 млн. сўм бошланғич тўлов маблағлари молиялаштирилди). 

Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига 153 нафар ногиронлиги бўлган ҳамда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга уй-жойлар фойдаланиш учун топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятига ташрифи якуни бўйича 2019 йил 27 май куни қабул қилинган 11969-хҳ сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вилоятда оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни 2019 йилда ногиронлик аравачаси ва бошқа реабилитация воситалари билан таъминлаш бўйича тасдиқланган режа жадвалга мувофиқ жорий йилнинг 2-3 чораги давомида 203 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ногиронлик аравачаси ҳамда 64 нафари эшитиш мосламаси, 114 нафари турли реабилитация воситалари (жами 381 нафар) билан таъминланди. Шунингдек, 4-чорак давомида яна 584 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларни реабилитация воситалари таъминланиши режалаштирилмоқда.


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 22/10/2019 18:58 Кўрилганлиги: 3821
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 139
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг