Бош саҳифа / Янгиликлар / Олтмиш фоизи экспортга
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Олтмиш фоизи экспортга

Байрамлар дилларимизга қувонч бағишлаши билан бирга умримизни, ўтаётган кунларимизни сарҳисоб қилишга ҳам ундайди. Шу нуқтаи назардан жорий йилда Улуғнорда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорликва ободонлаштириш чинакамига мардона иш бўлди. Истиқлолимизнинг 27 йиллик байрамиарафасида "Водий саноат фахри" маъсуляти чекланган жамияти негизида ташкил этилган "Sof tekstil" ип-йигирув корхонаси ишга туширилди.


- Лойиҳани амалга оширишга 120 миллиард сўм маблағ сарфланди, - дейди корхона бош директори Сардор Умаров. - Корхонамиз йилига 5 минг тонна тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга. Хозирда 250 та янги иш ўринлари яратилди.Мақсадимиз маҳсулотларнинг 60 фоизини Россия, АҚШ ва Европа мамлакатларига экспорт қилиш.




Тантанада сўз олганлар Улуғнор бугун обод гўшага айланиб, аҳолининг турмуш шароити янада фаровонлик касб этаётганлигини таъкидладилар.

- Коллежни тамомлаганимдан буён ишсиз эдим, - дейди Шохиста Хотамова. - Маҳалламизда қад ростлаган корхонага ишга қабул қилиндим. Бундан нафақат мен, оила аъзоларим ҳам хурсанд.


Киритилган вақти: 30/08/2018 18:01 Кўрилганлиги: 3010
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг