Бош саҳифа / Янгиликлар / Ўзбекистон Ахборот технологиялари вазирлиги VPN учун жазолаш ҳақидаги хабарларни рад этди.
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ўзбекистон Ахборот технологиялари вазирлиги VPN учун жазолаш ҳақидаги хабарларни рад этди.


13-август куни телекоммуникациялар тармоғига ноқонуний уланганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик киритилишини кўзда тутувчи ҳужжат лойиҳаси эълон қилинган эди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги янгилик баъзи ОАВлар томонидан нотўғри талқин қилинганини маълум қилди, деб ёзади «Gazeta.uz».


«Жиноят кодексига таклиф қилинаётган ўзгартиришлар (ЭКОИҲнинг 100 баробаридан 300 баробаригача жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш) тижорат асосида халқаро музокараларни ташкил қилиш бўйича ноқонуний фаолиятни амалга оширувчи шахсларга қарши қаратилган. Бунда гап халқаро трафикнинг ўтказилиши ҳақида бормоқда», — дейишди вазирликда.

Таъкидланишича, ахборот ёки ахборот манбаларидан фойдаланишни чеклаш, шунингдек, бунинг учун шахсий мақсадларда ёки бизнес учун VPN-тармоқлар, VPN-каналлар, прокси-серверлардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилмаяпти.

«Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги кодексга таклиф этилаётган ўзгартиришлар (ЭКОИҲнинг 10 дан 20 баробаригача, мансабдор шахслар учун — 20 дан 50 баробаригача, ҳуқуқбузарлик воситасини мусодара қилган ҳолда) ноқонуний равишда телекоммуникациялар тармоғидан фойдаланган шахсларга қарши йўналтирилган. Масалан, бундан тижорий даромад олишни кўзламасдан, бепул телефон алоқаси ёки интернетдан фойдаланиш учун кодни бузиб қўшнисининг Wi-Fi тармоғи ёки телефон линиясига уланган шахсларга қарши», — дейилади вазирлик хабарида.

Daryo.uz сайтидан олинган.



Охирги ўзгариш: 15/08/2018 16:10 Кўрилганлиги: 3190
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 213
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг