Бош саҳифа / Янгиликлар / Ўзбекистон қачон картошкани импорт қилувчи давлатдан экспорт қилувчи мамлакатга айланади?
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ўзбекистон қачон картошкани импорт қилувчи давлатдан экспорт қилувчи мамлакатга айланади?

Республикамиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга мос бўлишига қарамай, ҳал этилиши лозим бўлган муҳим масалалар кўп.

Масалан, давлатимиз картошка импортини ташкил этувчи мамлакатлар қаторига киради. Ҳар йили 12-15 минг тонна уруғликни четдан олиб киришга тўғри келмоқда. Европа Иттифоқи томонидан лойиҳалаштирилган “Ўзбекистон қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш” дастурининг ижроси айнан шу каби муаммоларни бартараф этишга қаратилган. Лойиҳа доирасида жорий йилнинг февраль ойида Франциядан 7 навдаги 19,5 тонна картошка уруғи олиб келинди ва Андижон вилоятининг тўртта фермер хўжаликларида синов тариқасида парваришланди. Дастлабки, натижалар келгуси йилда бу борадаги ишлар кўламини оширишга хизмат қилади.

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида бўлиб ўтган семинар йиғилиши айнан шу мавзуга бағишланди. Унда Франциянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен де Виллеморе, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти Марказий Осиё дастурлари ҳудудий раҳбари Торстен Брекина, шунингдек, Италия ҳамда Франция элчихоналари вакиллари, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон картошка етиштирувчилар ассоциациясига техник ёрдам кўрсатиш миллий бюроси вакиллари иштирок этдилар.

“Одатда ҳар йили картошка уруғлиги май ва июнь ойларида импорт қилинар эди. Жорий йил бу фаолият февраль ойида ташкил этилганлиги боис икки марта ҳосил олишга эришдик. Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларида етиштирилган уруғлик картошкаларнинг ҳосилдорлиги Франциядаги ҳосилдорликка нисбатан юқори эканлиги мамлакатимизда ушбу экин турини парваришлашнинг истиқболи порлоқлигидан далолатдир” - дейди“Инновацион Агро Сервис” картошкачилик кооперативи раҳбари Мурод Комилов.


Киритилган вақти: 19/11/2018 18:49 Кўрилганлиги: 2893
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 165
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг