Бош саҳифа / Янгиликлар / Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5597-сон Фармонининг аҳамияти
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5597-сон Фармонининг аҳамияти


Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор йўналишлардан бири бу - ижтимоий соҳани ривожлантиришдир.

Қолаверса, кекса авлод вакилларига бўлган эътибор, уларни ҳар томонлама ижтимоий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш доимо давлатимиз раҳбарининг диққат марказида турибди.

Бироқ, ҳамон бу соҳадаги айрим йўналишларда ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини айтиб ўтишимиз керак.

Жумладан, ҳозирги кунда мамлакатимизда 118 минг нафардан зиёдроқ ишловчи пенсионерлар бўлиб, уларнинг фақат 40 минг нафари ёки 34 фоизи ўз пенсияларини тўлиқ олишади. Ушбу кўрсаткич Андижон вилояти миқёсида жами 6522 та ишловчи пенсионерлар мавжуд бўлиб, шундан 4323 нафар ишловчи пенсионерлар пенсия пулларини иш жойидан 50 фоиз миқдорида олиб келганлар.

Хусусан, муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил декабрь ойидаги қарорларига асосан 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб барча тиббиёт муассаларида ишловчи шифокор-пенсионерлар ўз пенсияларини тўлиқ олиш имкониятига эга бўлдилар.

Кейинчалик, жорий йилнинг ўтган даврида қабул қилган қарорлари асосида яна бир қатор тоифадаги ишловчи пенсионерлар – Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши тизимида ишловчи, нодавлат-нотижорат ташкилотларида ишловчи, шунингдек айрим тоифадаги ички ишлар органларининг пенсионерлари ва ҳарбий пенсионерларга ушбу имконият берилди.

Шундай бўлсада, 78 минг нафардан ортиқ ёки 66 фоиз ишловчи пенсионерлар бундай имкониятдан маҳрум бўлиб, пенсияларининг фақат ярмини, яъни 50 фоизини олиб келишмоқда.

Тўғри, Президентимизнинг жорий йил сентябрь ойидаги қарорлари билан умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида ишловчи пенсионер педагог ходимлар ва тарбиячиларга ҳам 2019 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ миқдорда пенсия тўланиши кўзда тутилган эди.

Лекин, муҳтарам Президентимиз ўзларининг 2018 йил                  12 декабрда имзолаган фармонлари билан  2019 йил 1 январдан бошлаб нафақат ушбу тоифадаги, балки барча тоифадаги ишловчи пенсионерларга пенсияларини тўлиқ миқдорда тўлаш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

Бу эса, ўз навбатида, кекса ёшдаги фуқароларга пенсияга чиққандан кейин ҳам мамлакатимизнинг жамоат ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тенг иштирокини таъминлашга, ёшларга ўзларининг касбий маҳорати, бой ҳаётий ва меҳнат тажрибаларини сингдиришга имконият яратади.

Бундан ташқари, юқори иш ҳақи ҳисобидан пенсияга чиққан фуқароларимизга муносиб пенсия миқдорини белгилаш орқали ижтимоий адолат принципини қарор топтириш мақсадида ушбу фармонда пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан                              10 баробаригача оширилиши ҳам белгиланди.

Амалдаги тартибга асосан, юқори миқдорда ойлик иш ҳақи олувчи фуқароларга пенсияни ҳисоблашда фақат энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаригача бўлган даромади инобатга олиниб, ундан юқори қисми ҳисобга олинмас эди.

Мисол учун, ўртача ойлик иш ҳақи - 2200 минг сўм ва иш стажи   35йил бўлган фуқарога амалдаги тартиб бўйича пенсия ҳисоблашда 1621 минг сўм (энг кам иш ҳақининг 8 баравари) инобатга олинган (қолган қисми, яъни 579 минг сўм ҳисобга олинмаган), шундан келиб чиқиб ушбу сумманинг 55 фоизи, яъни пенсиянинг таянч миқдори (891 550 сўм) белгиланиб, талаб этиладиган (25 йил) дан ортиқча ишлаган 10 йилнинг ҳар бир йили учун 1 фоиздан қўшимча ҳисобланиб, пенсиянинг умумий миқдори 1 054 минг сўмни ташкил этар эди.

Янги тартиб бўйича эса, ушбу фуқарога ўртача ойлик иш ҳақи   1621минг сўм эмас, 2 027  минг сўм (ЭКИҲ нинг 10 баравари) миқдорида ҳисобга олинади. Бунда, пенсиянинг таянч миқдори              1 115 минг сўмни, ортиқча ишлаган йиллар учун қўшимчани ҳисобга олган ҳолда пенсиянинг умумий миқдори 1 317 минг сўмни ташкил этади ёки 263 минг сўмга ошади.

Шуни таъкидлаш керакки, бу фармон нафақат 2019 йил                    1 январдан кейин пенсияга чиқувчиларга, балки ушбу тоифага тушувчи ҳозирги кунда пенсия олиб турган пенсионерларга ҳам тадбиқ этилади ҳамда уларнинг пенсиялари қайта ҳисоблаб чиқилади.

Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, Андижон вилоятида жами          29 минг нафардан ортиқроқ пенсионерларнинг пенсия миқдорлари ўртача 65 минг сўмдан 265 минг сўмгача ошади.

 


Охирги ўзгариш: 18/12/2018 17:29 Кўрилганлиги: 3729
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 206
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг