Бош саҳифа / Янгиликлар / ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ ЗОНАСИ ВА ГОЛЬФ МАЙДОНИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ ЗОНАСИ ВА ГОЛЬФ МАЙДОНИ

Куни кеча вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Покистоннинг “Al Ashar Knitwear” компанияси  раҳбари Насир Адил ҳамда Бирлашган Араб Амирликларида фаолият кўрсатувчи “Грин Фючер” компанияси раиси Кашиф Муҳаммад билан музокаралар ўтказган эди.






Ушбу инвесторлар бугун кун бўйи вилоятимизнинг инвестиция салоҳиятини ўргандилар, жойларда бўлдилар ҳамда имкониятларимиз билан танишдилар. Меҳмонларда катта таассурот уйғотган вилоят салоҳияти уларни мамнун этганини 500 миллион долларлик келишувда кўриш мумкин. Унга кўра энди, дастлаб мевани қайта ишлаш ва экспорти, кейинчалик кластер усулидаги озиқ-овқат саноати зонасини ташкил этиш, текстиль соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари келишиб олинди. Қурилиш соҳасида эса, Кашиф Муҳаммад замонавий миқёсдаги массив барпо этишни, массивда уйлар, мактаб ҳамда мактабгачага таълим муассасаларидан ташқари дам олиш майдончалари, қишқи ва ёзги чўмилиш ҳавзалари ҳамда гольф майдонини қуриш режалари ҳақида ўртоқлашди. Натижага кўра, вилоят ҳокимлиги ва икки йирик компания ўртасида Меморандум имзоланди.

 

 

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати



Киритилган вақти: 31/01/2019 12:03 Кўрилганлиги: 3048
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг