Бош саҳифа / Янгиликлар / ПАХТАОБОД ТУМАНИНИНГ МАДАНИЯТ ҚИШЛОҒИДА ҲАМ ФУҚАРО МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ.
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ПАХТАОБОД ТУМАНИНИНГ МАДАНИЯТ ҚИШЛОҒИДА ҲАМ ФУҚАРО МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ.

Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг навбатдаги кенгайтирилган сайёр қабули Пахтаобод туманида бўлиб ўтди. Пахтаобод педагогика коллежи ҳовлисида бўлиб ўтган халқ билан мулоқот 08.00 да бошланиб, 15.30 гача давом этди. Асосан туман аҳолиси, шунингдек, кўшни туманилардан келган фуқароларнинг ҳар бири  вилоят раҳбарига ўз “дарди”ни айтиб, масалага қонуний ечим сўрадилар. 







Қабулда шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят ташкилотлари ҳамда Пахтаобод тумани сектор раҳбарлари ҳам ҳозир бўлгани туфайли ҳар бир мурожаат мутасаддилар иштирокида  шу  ернинг ўзида ечимини топиши таъминланди. 

Мулоқот давомида мактабгача таълим муассасасига эҳтиёжи бор ҳудуд учун янги таълим маскани қуриш вазифаси тегишли мутасаддиларга топширилди. Шунингдек, иш билан таъминланишга эҳтиёжи бор фуқароларни иш билан таъминлаш, ишга қайта тикланиш масаласидаги мурожаатлар ҳам ўз ўрнида қондирилди.

Фуқаролар асосан коммунал хизмат,  уй-жой, тадбиркорлик фаолияти учун ер ва кредит ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли тиббий хизматдан фойдаланиш масалалари, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти бўйича мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаат бўйича кенгайтирилган сайёр қабулда иштирок этаётган соҳа мутахассислари шуғулландилар, қўйилаётган муаммо бўйича аниқ амалий чоралар кўрилди ёхуд тушунчалар берилди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Марказий банк бошқармаси ва тижорат банклари томонидан аҳоли учун кредит маблағлари ажратиш бўйича амалий ишлар олиб борилди ва кредит маблағлари ажратиб берилди. Суд тизимлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам мурожаатчиларга мерос, ажрим ва бошқа масалалар бўйича ҳуқуқий тушунчалар тақдим этдилар.

Ўрганиш талаб этадиган масалалар юзасидан аниқ муддат белгиланиб, сайёр қабулдаги мурожаатларнинг натижаси бир ҳафтадан сўнг мутасаддилардан сўралиши маълум қилинди.

                                                                                               

  Вилоят ҳокимлиги  Ахборот хизмати


Киритилган вақти: 25/07/2019 12:35 Кўрилганлиги: 2736
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 131
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг