Бош саҳифа / Янгиликлар / Алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаганлик ҳолати юзасидан
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаганлик ҳолати юзасидан


Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан алимент тўловчиларни ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ишсиз алимент тўловчиларни ишга жойлаштириш, қарздорликларни бартараф этиш юзасидан қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.


Булоқбоши туманида ўтказилган навбатдаги сайёр суд мажлисида хам фарзанди учун моддий таъминот тўлашдан бўйин товлаган шахслар учун жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди. Унда маҳалла фаоллари, алимент тўловчи шахслар ва уларнинг ота-оналари катнашдилар.

Андижон вилояти Булоқбоши туманида истиқомат қилувчи Камалов Сарвар (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) томонидан ўзфарзандига белгиланган алимент пулларини тўламай келганлиги натижасида ҳосил бўлган 3.158.528 сўм қарздорлик қопланмагани учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Худди шу каби,Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи Сафаров Бехруз ҳамда Жакбаров Ахмадга нисбатан ҳам алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликларини  қопламаганликлари учун ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Сайёр суд мажлиси давомида фуқароларга вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган жавобгарлик тўғрисида тушунчалар берилди.

 

Мажбурий ижро бюроси

Андижон вилояти бошқармаси


Охирги ўзгариш: 04/10/2018 12:22 Кўрилганлиги: 3157
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг