Бош саҳифа / Янгиликлар / ҚАҲРАМОНЛАР УНУТИЛМАЙДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ҚАҲРАМОНЛАР УНУТИЛМАЙДИ

Избоскан туманида “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан бир фатор тадбирлар ўтказиляпти. Куни кеча туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман маҳалла жамғарма фонди ва бир қатор корхона, ташкилот вакиллари “Мотамсаро Она” ҳайкали олдидан жам бўлишди. Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилиб, мардларча ҳалок бўлган ўғлонлар пойи гуллар қўйилиб, хотираси ёдга олинди.

Туячи маҳалласида “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” дея номланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Китобдан кўплаб мард ўғлонлар қатори Туячи маҳалласида туғилиб, Ватан учун жон фидо этган жасур аскар, кичик сержант Аброрбек Товулдиев, чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Шуҳратбек Собировларнинг ҳаёти ва қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилувчи лавҳалар ҳам ўрин олган.

Ҳарбий қисм зобитлари майор А. Избосаров, капитан Г. Узоқовлар марҳум қаҳрамонларнинг ота-оналарига ушбу китобни топширдилар.




Киритилган вақти: 17/12/2018 17:48 Кўрилганлиги: 3004
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг